01 May 2010
23:02 - Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси биносига ўт кетди
Айни дақиқаларда Тошкентнинг Қўқон йўлида жойлашган Ўзбекистон Ички ишлари вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси биносидан осмонга қуюқ тутун ўрламоқда. Бинонинг асосий қисми ёнидаги аёллар қамоқхонаси бўлган бино аланга ичида қолган. Ўт ўчирувчи машиналар ёнғинни бартараф этишга уринишмоқда. Бино атрофини қуршаган миршаб ва ҳарбий зобитлар йиғилган томошагўйларни тарқатиш билан овора, дейди воқеа жойидан хабар берган “Эзгулик” жамияти фаоли.

Телефон аппаратлари орқали суратга олишга уринаётганларни ҳайдашмоқда. Йўл ҳаракат кесиб қўйилган. Ўша ердаги миршабларнинг айтишича, ёнғин қисқа туташувдан келиб чиққан бўлиши мумкин.