01 May 2010
20:05 -
Осиё Тараққиёт Банки йиғилиши олдидан банк президентининг носамимий матбуот конференцияси
ОТБ президенти Харухико Курода Тошкентда бошланиши керак бўлган банкнинг 43-йиллик мажлиси олдидан бугун матбуот конференцияси ўтказгани uzreport.com сайтида эълон қилинди. Осиё жуда тезлик билан иқтисодий кризисдан чиққанини гапирган Харухико Курода самимий эмасди. Чунки, ҳаммага маълумки, жаҳондаги кризис АҚШдаги молиявий кризисдан бошланди ва ҳатто АҚШнинг ўзи бу кризисдан чиқиб бўлганини ҳали гапираётгани йўқ. Молиявий кризиснинг натижаси бўлган иқтисодий кризисдан чиқиш эса яна маълум вақт олади.
Харухико Курода, мезбонларга лаганбардорчилик қилиш мақсадида бўлса керак, Ўзбекистон бу кризисга қарши керакли тадбирларни жуда тезлик билан ишлаб чиққани ва кризиснинг олдини олганини алоҳида урғулабди. Ваҳоланки, бу мутлақо ёлғон. Чунки, Ўзбекистонда замонавий молиявий-банк системаси бўлмагани сабабли, молиявий кризис унга тегмади ҳисоб. Миллионлаб ишсиз ўзбеклар чет элларда мардикорчилик қилаётган бир пайтда Ўзбекистон иқтисодий кризисдан чиққанини гапириш эса кулгилидир.
Банк президенти Ўзбекистонга тахминан $1 миллиардлик қарз бериш ҳақида музокаралар олиб борилаётганини ҳам айтган. Қарз энергетика, йўл қурилиши ва микромолиявийлаштириш соҳаларидаги лойиҳаларга берилади. Агар Ўзбекистон ўз лойиҳаларини асослаб ва қарзни ўз вақтида тўлаш имкониятлари борлигини кўрсатиб, банк билан керакли ҳужжатларни имзоласагина, Харухико Куроданинг гапларида жиддийлик борлигига ишонса бўлади. Шунда ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистондек давлат учун $1 млрд урвоқдек нарса.