01 May 2010
19:15 -
Қирғизистондаги воқеалар бўйича Мустақил жамоатчилик комиссиясининг хулосалари
29 апрелдаги хабаримизда Қирғизистондаги навбатдаги инқилоб билан боғлиқ бўлган воқеаларни ўрганиш учун тузилган мустақил жамоатчилик комиссиясининг ҳисоботи эълон қилинганини билдиргандик. Рус тилидаги шу ҳисоботнинг тўла матни сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимига қўйилди.
Қўшнилариимзда нима бўлаётганини билиб бориш нуқтаи назаридан бу ҳисоботда келтирилган маълумот ва фактлар жуда муҳимдир. Шу ҳисоботдан ҳам кўринб турибдики, 85 кишининг ҳаётини олган воқеаларда ҳукуматнинг ҳам, ўзини мухолифат деб айтаётган гуруҳларнинг айби бор. Бу каби нохуш воқеаларни олдини олиш учун ўзбек мухолифатчилари бу комиссия ҳисоботини яхшилаб ўрганишлари керак.
Бу комиссия таркибига халқаро ташкилотларнинг вакиллари киришни истамаганлари ҳам ҳисоботда алоҳида айтилади ва қораланади. Аслида, ЕХҲТ каби расмий ташкилотларнинг бу жамоатчилик комиссиясида иштирок этмаганлари тушунарли. Лекин, ЕХҲТ ўзи ташаббус кўрсатиб, юқори даражали халқаро комиссия тузилишига эришиши лозим. Агар Вақтли ҳукумат бундай халқаро комиссиянинг фаолиятига йўл бермаса, у ўз-ўзини фош қилган бўларди. Йўл берса, ҳақиқатни ўрганиш йўналишида катта қадам қилинади.