01 May 2010
18:36 - Тошкентда “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотлари раисларининг йиғилиши бўлмоқда
Бу йиғилиш Ўзбекистон демократик мухолифатининг сўнгги йилларда биринчи марта ўтказаётган расмий тадбиридир. Партия раиси ўринбосарлари, Бош котиби, кўпчилик вилоят ташкилотларининг раислари ва Тошкент шаҳар ташкилоти раиси йиғилишга етиб келишган. Чет элда яшаётган партия раиси Абдураҳим Пўлат, раис ўринбосари Пўлат Охун ва Андижон вилоят ташкилотининг раиси Акбар Ориф мажлисда телефон орқали иштирок этмоқдалар.

Йиғилишга оид тафсилотли хабар берилади.