01 May 2010
14:15 - АҚШга келган Ўзбекистон ҳайъати билан учрашувларда сиёсий маҳбуслар, хусусан, Юсуф Жуманинг тақдири ҳам тилга олинди
АҚШга келган Ўзбекистон ҳайъати билан учрашувларда сиёсий маҳбуслар, хусусан, Юсуф Жуманинг тақдири ҳам тилга олинди

Саккиз кишилик Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳайъати АҚШга келгани “Америка Овози” радиоси тарафидан хабар қилинди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси назорати остида ишлайдиган бу радионинг ўзбек хизмати Олий Мажлис ҳайъатининг Вашингтондаги учрашувлари ҳақида умумий гаплар айтиш билан чегараланди. Ҳайъат раҳбари Содиқ Сафаевнинг ҳайъат АҚШга ўрганиш учун келгани ёки унинг ўзи Ўзбекистонни кезиб, ўзбекларнинг ҳаётини яхши ўргангани ҳақидаги сўзлари билан эфирни тўлдириш аҳмоқликдан бошқа нарса эмасди. “Америка Овози”да айтилган бир-иккита жумлани ҳисобга олмаса, унинг бу мавзуга бағишланган эшиттишларининг Ўзбекистондаги радио эшиттришларидан ҳеч фарқи йўқлигини кўрасиз.

Ҳозир маълум бўлишича, ўзбек депутатлари билан бўлган учрашувлар вақтида, уларга Ўзбекистонда демократиянинг бўғилаётгани, инсон ҳуқуқлари топталаётгани, сиёсий маҳбусларнинг тақдири ҳақида ўткир саволлар берилган. Масалан, ҳайъат раҳбари Содиқ Сафоев, ҳайъат аъзоси Акмал Саидов ҳамда улар билан бирга бўлган Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Неъматовга “Бирлик” фаоли ва ҳуқуқ ҳимоячиси, шоир Юсуф Жуманинг тақдири хусусида АҚШ Конгрессининг Хельсинки Комиссияси ва Озодлик Уйи ташкилотининг вакиллари саволлар беришган. Табиий, ўзбек депутатлари ва элчи умумий гаплар билан саволларнинг моҳиятидан қочишган.

Аммо, “Америка Овози” радиосининг ўзбек хизмати ходимлари бундай саволларни эшитишмаганини айтишса, ҳайрон бўлмаслик керак. Элчихонадан рухсат бўлмаса, улар бирон нарсани эшитишармиди?

Ўзбек депутатларининг АҚШга келиши “Озодлик” радиоси тарафидан ёритлмаслиги эса, хабарчилик ва журналистикага тупуришдан бошқа нарса эмас.