01 May 2010
12:45 -
Австралиядан юртига қайтган андижонлик қочқин 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Унга мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, конституциявий тузумга тажовуз қилиш ҳамда норасмий диний оқимга аъзо бўлиш каби айблар қўйилган эди. Суд мажлисларига журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари киритилмагани сабабли, унинг тафсилотлари маълум эмас. Дилором Абдуқодированинг яқинлари берган маълумотларда ҳам аниқлик йўқ. У жазони умумий колонияда ўтказиши айтилмоқда, холос.
Аммо, ҳамма тушунадики, аслида суд эмас, мавжуд режим тарафидан чиқарилган бу ҳукм юрт ташқарисидаги бошқа Андижон қочқинларига Ўзбекистонга қайтмаcлик ҳақида берилган огоҳлантиришдир.