20 April 2010
05:51 - Қўшнимиз биз билан орани халқаро судда очиқ қилмоқчи
Кеча Тожикистон парламенти Халқаро ишлар, жамоатчилик бирлашмалари ва ахборот бўйича қўмитаси раиси Олимжон Салимзоданинг Фарғона.Ру агентлигига билдиришича, мамлакатга тегишли юк вагонларини ўз ҳудудида тутиб қолаётган Ўзбекистон билан халқаро судларда орани очди қилишга тўғри келмоқда. Тожикистон шу чоққача фақат қўшничилик ва минтақадаги тинч-тотувлик андишасидан келиб чиқиб, бу ишга қўл урмаган эмиш. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати андишанинг отини қўрқоққа йўймаслиги лозим.

Тожикистоннинг Ўзбекистонда тутиб турилган вагонлари бутунлай Роғун ГЭС қурилиши учун эмас, балки уларнинг аксарияти ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, озиқ-овқат ва мамлакат аҳолиси учун ҳаётий зарур бўлган бошқа товарлардир. Вагонлар эгаси ҳукумат эмас, балки хусусий тадбиркорлардир, дебди тожик Парламенти вакили ҳозирда Ўзбекистонинг турли нуқталарида тушлаб турилган юкларга ишора қилиб.