20 April 2010
04:52 - Қирғизлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси хизматидан воз кечди
Қўшни Қирғизистоннинг “Қирғиз концепт” ширкати 15 апрелдан бери “Ўзбекистон хаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли самолётларга чипта сотмаётганини маълум қилди. Эндиликда фақатгина мамлакатнинг миллий авиокомпанияси рейслари Ўзбекистон билан авиақатновларни амалга оширади. Бу ҳақдаги хабар ростлигини кафолатини ҳам бўйнига олган “Қирғиз концепт” расмийси воқеа сабабини изоҳламади.

“Озодлик” радиоси билан суҳбатда бу маълумотни тасдиқлаган “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Бишкекдаги ваколатхонаси ходими 19 апрель кунги рейсларнинг бекор қилингани, эндиги рейс чоршанба куни амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида мужмал ахборот берган. Кузатувчилар бу ўзаро совуқчиликни Тошкент аэропортидан қирғизларнинг, Бишкекдан эса ўзбекларнинг депортация қилингани билан изоҳламоқда.