18 April 2010
15:38 - Москвада меҳнат муҳожирлари яшайдиган уйга қўлбола бомбалар отилди
Бугун эрта саҳарда Москванинг Шимолий-Ғарбий маъмурий округида (Фабрициус кўчаси, 2-чи уй) жойлашган меҳнат муҳожирларининг ётоқхонасига қўбола бомбалар отилди, гувоҳларнинг айтишича, камида иккита портлаш эшитилган, 3 киши ярадор бўлди, улардан бири оғир аҳволда, дейилади русларнинг расмий Интерфакс агентлиги тарқатган хабарда.

Округнинг Уй-жой-коммунал хизмати тарафидан вақтинча ётоқхонага айлантирилган бир қаватли бинога славян кўринишли икки одам қўлбола бомбалар отган. Уларнинг қуввати тротил эквивалантда 300 г эканлиги аниқланган.

Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари портлаш ерида воқеани ўрганмоқдалар. Тахминларга кўра, бу – норасмий миллатчи ёшлар гуруҳлари аъзоларининг, яъни скинхедларнинг иши. Ярадор бўлганлар тожиклар эканлиги билдирилди.