18 April 2010
04:42 -
Ислом уламолари насроний руҳонийлардан ўрганишса бўлармиди?
Reuters агентлигининг бугунги хабарига кўра, катлоликларнинг лидери - Рим Папаси Бенедикт XVI Малтага сафари чоғида “Черков бизнинг хатоларимиздан ярадор” дебди. Маълумки, насронийлар “черков” деганда диннинг ўзини тушунишади. Рим Папаси эса “биз” деганда руҳонийларни назарда тутаётгани ҳам ўз-ўзидан маълум.
Католикларнинг раҳбари динни айбламаслик учун, айбни руҳонийлар зиммасига юклаётгани мутлақо тўғри. Аслида ҳам, ҳамма айб руҳонийларда.
Ислом дунёсининг ҳозирги ғариб аҳволга тушишига ҳам Ислом дини эмас, Қуръонни хато тафсир қилган ва динимизни хато йўлга солган ислом уламолари айбдор. Улар қанча тезроқ айбни ўз бўйниларига олиб, ислоҳотларга йўл очишса, Ислом дини ва Ислом дунёси учун шунча яхши бўларди. Принципиал хатолар тузатилмагунча, Ислом дунёси қаддини ростлолмайди.
Ҳозирча эса, Ўзбекистондан қочгандан бери жиддий шаклда овоз чиқармаган Обидхон Қори каби уламоларнинг аҳволи динимизнинг мавқеини яна ҳам заифлатмоқда. Аввалги асрларнинг уламолари қилган хатоларни тузатишга интилиш бу кишининг ҳам вазифаси эмасми? Вақти келиб мусулмонлар бу кишини асосан насронийлардан иборат бўлган Швециянинг қучоғида бекиниб ётишда айблашса, ҳақ бўлмайдиларми? Бўладилар.
Бундай кетаверса, Ислом динини ислоҳот қилиш ҳам ислом уламоларининг эмас, мусулмон демократларнинг гарданига қолади, шекилли.