15 April 2010
23:34 -
Қирғизистонда ҳамма нарса алғов-далғов, Қурмонбек Боқиев Қозоғистонга қочди
Бизнинг сайтимиз Қирғизистон ахборот воситалари ичида 24.kg агентлиги ўзини нисбатан мустақилроқ тутаётгани, хабарларни бошқаларга нисбатан объективроқ ёритаётганини ёзгандик. Буни қирғизларнинг Вақтли ҳукумати ҳам бунинг фарқига борди шекилли, бугун агентликнинг офисини Миллий Хавфсизлик Комитетининг ходимлари босишди. Агентликнинг ходимлари офисдан ҳайдаб чиқарилган, офисдаги аппаратурани ўчириб қўйилган.
Аммо қирғиз ҳуқуқ ҳимоячиларининг бу ерга келиши ва баёнотлари, чет эл ахборот воситаларининг бу хусусдаги хабарларидан кейин, Вақтли ҳукумат орқага чекинди. Роза Отунбаеванинг ўринбосарларидан бири Омурбек Текебаев агентлик биносига келиб, босқинчиларни чиқиб кетишга мажбур қилган. Вақтли ҳукумат аппаратининг раҳбари Эдил Байсалов босқинчиларни янги ҳукуматнинг душманлари деб атаган.
Ўш шаҳрида Қурмонбек Боқиевнинг тарафдорлари ўтказган бугунги митингда президентга гапириш имкони берилмапти. Бу ерга келган Вақтли ҳукумат тарафдорлари унга таҳдид қилиб, ҳужум уюштиришгандан сўнг, президентнинг қўримачилари уни тезда бу ердан олиб кетишибди.
Ўзи яшайдиган қишлоқда матбуот конференцияси уюштирган Қурмонбек Боқиев Белорусия унга сиёсий бошпана бергани, у буни қабул қилмаслигини айтиш билан бирга, Қозоғистон президенти ўзини Қозоғистонга таклиф қилаётганини айтган.
Ҳозиргина АКИпресс агентлиги тарқатган хабарга кўра эса, Қурмонбек Боқиев Жалолободдан Қозоғистонга учиб кетди. Қозоғистон бунинг учун алоҳида учоқ тайёрлаётгани тўғрисидаги аниқ бўлмаган хабар аввалроқ эълон қилинганди