15 April 2010
21:53 -
Ислом Карим Кремлни зиёрат қилади
Шу йилнинг 19-20 апрель кунлари Президент Ислом Карим расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда. Аввалдан режалашатирлган кун тартибига мувофиқ, музокараларда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ҳарбий ва маърифий мавзулар тилга олиниши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Россия Федерациясининг мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий ҳамкорлар томонидан киритилган сармоялардаги улуши 21 фоизни ташкил этади. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро умумий товар айрибошлаш ҳажми эса 4,5 миллиард АҚШ долларидир. Ўзбекистонда мазкур мамлакатнинг 800 дан ортиқ фирма ва компаниялари фаолият юритмоқда.