15 April 2010
21:24 -
Жиззахлик диндорларга ҳукм ўқилди
Аввалги хабарларимизда шу йилнинг 29 мартида жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида “Ислом жиҳодчилари” ва “Ваҳҳобийлик” диний радикал оқимларига мансубликда айбланаётган 25 нафар шахс устидан (2010 йил 5 февралда бошланган) маҳкама ниҳоясига етганини маълум қилгандик. Ўтказилган суд музокараси чоғида давлат айбловчиси судланаётган гуруҳ раҳбарлари экани айтилаётган Акмал Улуғмуротов ва Қаюм Субҳоновларни 14 йилга, қолган судланувчиларни эса 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўраганини билдиргандик.
Бугун суд ҳукми эълон қилинди. Акмал Улуғмуротов ва Қаюм Субҳонов 10 йилга, бошқа судланувчилар эса 2,5 йилдан 9 йилга қадар озодликдан маҳрум қилинишди. Жазони ўташ умумий тартибдаги колонияларга белгиланди. Шундан сўнг суд зали ва биноси олдида тўполон кўтарилди, йиғи-сиғи бўлиб кетди. 3, 4 ва 6 апрель кунлари вилоят ҳокимлиги, ИИБ ва прокуратура бинолари олдида норозилик акцияси ўтказиб, ўзига хос тажриба тўплаган судланувичларнинг яқинлари яна кўчага чиқишмоқчи экан.