04 April 2010
05:14 - БМТ Бош котиби Ашхободдан кейин Бишкекда бўлди
Бу икки мамлакатнинг ҳамда Россиянинг расмий ахборот воситалари БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Марказий Осиёга бўйлаб бошлаган сафарининг бошланиши ҳақида умумий шаклда хабарлар бермоқдалар. Демоктарларга яқин ахборот воситаларида Пан Ги Мун Тукманистон ва Қирғизистон раҳбарларидан демократия ва инсон ҳуқуқларига эътиборни кучайтириш хусусида сал кам талаб қилгани айтилмоқда.

Аслида, бундай эмас. Юксак даражали меҳмон замонавий жараёнлардан орқада қолмаганини кўрсатиш учун, номигагина, инсон ҳуқуқлари ва ҳатто сиёсий эркинликлар ҳақида гапириб ўтмоқда, холос. Бу ҳам ёмон эмас.

Бишкекда мухолифатчилар БМТнинг бу ердаги ваколатхонаси олдида пикет ҳам ўтказишди. Пан Ги Мун фуқарорлик жамияти фаоллари ва мустақил журналистларнинг вакиллари билан учрашишга ваъда берилгани ҳам айтилди. Лекин учрашув бўлгани ҳақида хабар йўқ.

Энди Пан Ги Мун Душанбега ва кейин Тошкентга ўтади, Ислом Карим билан учрашади. Мезбонни кўнглини оғритмаслик учун демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида яна ҳам озроқ гапирса керак.

Тўғрисини айтса, бу унчалик муҳим ҳам эмас. БМТ жуда муҳим халқаро орган, лекин унинг асосий функцияси бошқача – дунёнинг ҳавсизлик даражасини орттириш, дунё мамлакатларини тотувликда яшашини таъминлаш.

Ўз мамлакатларида демократиянинг тақдирини ўйлайдиганлар, биринчи навбатда, ЕИ, ЕХҲТ, НАТО каби струтураларнинг ёрдами билан ўзлари бирон нарсалар қилишга интилишлари ва эришишлари лозим.