03 April 2010
06:08 - Абдураҳим Пўлат: Шайтон аравасидан “Юзга юз минг!” кампаниясига
Ҳозирда раҳматли отамдан ёшлигимизда эшитганим бир воқеани шу кунларда тез-тез эслаб қоламан. Отамнинг туғилган йиллари ва ўзим билuан тарихимиздан хулоса қилиб айтишим мумкинки, воқеа ўтган асрнинг 30-чи йилларида бўлган.

Тошкентдан 10 километрча узоқликдаги Ғишкўприк қишлогини ҳам ўз ичига олган колхозимизга коммунистлар биринчи тракторни олиб келишганда, маҳаллий масжиднинг имоми халққа “бу шайтон араваси, уни мусулмонлар ишлатиши мумкин эмас,” деган маънода хитоб қилибди. Оллоҳга шукр-ки, замонавйилик ғолиб чиқди ва ҳаётимизга “шайтон аравалар” мустаҳкам жойлашди. Акс ҳолда, ҳали ҳам Қўқон аравалару омочлар билан умримиз ўтаётган бўларди.

Аммо, жоҳиллик билан билим, қолоқлик билан прогресс ўртасидаги кураш, бошқа соҳаларда бўлса ҳам, давом этмоқда, давом этади. Бу – ҳаётимизнинг фалсафасидир. Ундан қочиб бўлмайди.

Бизнинг сайтимизда бошланган “Юзга юз минг!” кампаниясига бўлган муносабатда ҳам ўша 80 йил аввалги воқеаларнинг ҳиди келиб турибди. Бошлаган ишимизга “шайтон араваси”га қараётгандек қараётганлар борлиги, авваллари ҳам кўп марта айтилгандек, жамиятимизнинг аянчли аҳволининг кўрсатгичидир.

Яқинда, “Умид” программаси доирасида Америкага келиб ўқиган ва турли йўллар билан бу ерда қолиб кетган ёшлар билан гаплашиб қолдим. Уларнинг “Юзга юз минг!” кампаниясига муносабабти Ғишкўприк масжиди имомининг “шайтон аравага” бўлган муносабатидан ҳам баттар. Жамиятнинг, миллатнинг, мамлакатнинг келажаги учун курашаётган партияларни айнан миллат қўллаб-қувватлаши кераклигини, хусусан, моддий қўллаб-қувватлаши кераклигини улар ҳаёлларига ҳам келтиришмаган ва буни яқин орда тушуниб етишлари ҳам амри маҳол. Уларни АҚШда ўн йил яшаш ҳам ўзгартирмагани умуман ақлга сиғмайдиган нарса.

Шундай бўлса ҳам янгилик билан эскилик, қолоқлик билан прогресс ўрасидаги кураш давом этаверади. Лекин, ғалаба ҳар сафар ҳам янгилик ва прогресс тарафида бўлади.

Аввалги мурожаатларимда кўп марта қайтарганимдек, собиқ СССР мамлакатларининг биронтасида бўлмаган ишга қўл урдик. Бу иш – миллатдан ёрдам олиб миллатга, мамлакатга хизмат қиладиган партиячиликнинг асосларидан бири бўлмиш ҳомийлик/спонсорлик анъаналарини яратиш, жамиятимизни ривожлантириш, Ўзбекистонни эркин ва фаровон мамлакатга айлантириш йўлидаги фаолият учун моддий маблағ тўплашдир. Биз шу йўл билан фақат Марказий Осиёда эмас, бутун собиқ Совет мамлакатлари ичида олдинги қаторга чиқадиган Ўзбекистоннинг пойдеворини ярaтмоқчимиз. Бу ишимизнинг моҳияти ва мақсадлари билан сайтимизнинг “Юзга юз минг” бўлимидаги “Юзга юз минг!” кампаниясига қўшилинг. “Юзга юз минг!” кампаниясининг мақсади – миллатнинг келажагидир” номли мақолада батафсилроқ танишишингиз мумкин.

Ҳозир бу кампания қандай кетаётгани ҳақида қисқа маълумот бермоқчиман. Шу йилнинг январь ойида ҳомийларимиздан 550 доллар миқдорида ёрдам олганимизни билдиргандик. Февраль ойида ҳам тахминан шунча ёрдам келди. Март ойида келган ёрдамнинг миқдори бироз юксак – 1100 доллар. Бу маблағнинг ҳаммаси Ўзбекистонда ҳали ўхшаши бўлмаган хабарчилик системаси яратиш ва демократлар юрт ичида олиб бораётган фаолиятни молиялаштириш учун ишлатилади.

Ҳали бу ишни мўлжалланган савияга олиб чиқиш учун кўп иш қилиш керак. Демак, ишлаймиз, бошқа йўл йўқ.

Бизга ёрдам қўлини чўзганларга чуқур миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, ҳамма ватандошларимизга, биринчи навбатда, юрт ташқарисида вақтинча мажбуран яшаётган зиёлиларимизга мурожаат қиламан. Тарихимизда бўлмаган, аммо келажагимизни ўзгартирадиган ишларга бел боғладик. Мамлакатнинг, миллатнинг келажаги учун қилаётган ишимизни миллатнинг ёрдамисиз қилиш қийин, балки, мумкин эмас.

Шунинг учун яна қайтараман - “Юзга юз минг!” кампаниясига қўшилинг, миллатнинг келажагини белгилаш мақсадида бошланган ишларда иштирок этинг.

“Ҳаракат” таҳриятидан: Бу чақириққа жавобан, бизга ёрдам беришни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатамиз.

1. АҚШ, Канада ва Осиё мамлакатларида яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказишлари мақсадга мувофиқдир:

Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2