02 April 2010
06:23 -
Туркияда “Эргенекон” операцияси давом этмоқда, олти генерал озод қилинди
Сўнги йилларда бир неча марта Туркияда “Эргенекон” номли сиёсий-маҳкамавий жараён бораётгани, давлат тўнтариши тайёрлашда айбланиб, бир қатор миллатчилар ҳибсга олингани, улар устидан маҳкама жараёнлари ҳам бошлангани ҳақида хабарлар бердик. Бу мазуга оид шу йил 20 фералдаги сўнгги хабаримизда билдирилганидек, хизматдаги ва истеъфодаги юксак даражали ҳарбийларнинг катта гуруҳи ҳибсга ҳам олинганди.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, ўша қамалаганларнинг асосий қисми кеча озод қилинган. Озод қилинганлар ичида ҳозир хизматда бўлган 2 генерал, 1 адмирал ва 4 полковник ҳамда истеъфодаги 4 генерал ва 4 полковник бор.
Эслатиб ўтамиз, Туркия миллатчиларининг иддаосига кўра, ҳокимиятдаги исломий илдизлари чуқур бўлган партия ўз рақибларини қўрқитиб қўйиш учун бу жараёнларни бошлаган ва ундан катта натижа чиқаролмайди. Қамоққа олинган ҳарбийларнинг қўйиб юборилиши, миллатчиларнинг фикрини тасдиқламоқда.