01 April 2010
15:16 -
Асакалик адвокат маҳаллий прокурор ўзига суиқасд уюштирганлигини таъкидламоқда
Ҳозирда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти билан ҳамкорлик қилаётган собиқ адвокат Аҳмаджон Мамасиддиқов Асака шаҳар прокурори Маматхўжаев ва унинг ёрдамчиси Бойназаровлар маҳаллий фуқаролар воситасида ўзига нисбатан суиқасд содир этмоқчи бўлганини иддао қилмоқда. Кекса ҳуқуқшунос Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва бошқа маъмурий органларга ёзган шикоятида шу йилнинг 10 март куни Асакадаги Шералиевлар оиласи аъзолари томонидан ўзи ва аёли Неъматхон аянинг калтакланганини таъкидлайди. Уларнинг шаҳар прокурори ва унинг ёрдамчиси томонидан ёлланганига шубҳа қилмаслиги, бу ҳодисанинг текширилишини сўрайди. Прокурор ва унинг ёрдамчиси адвокатни қамата олмагани учун шу йўлга ўтган эмиш.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти адвокатлар ҳайъати адвокати бўлган Аҳмаджон Мамасиддиқовга Асака шаҳар прокурураи томонидан 2009 йил баҳорида Ўзбекистон жиноят қоунчилигининг туҳмат моддаси билан иш қўзғатилган. Бироқ мазкур айблов суд маҳкамаси даврида тасдиқланмай адвокат оқланган, аммо адвокатлик лицензиясидан маҳрум бўлганди. Ўтган йилги хабарларимиз силсиласида мазкур воқеалар кенг ёритилган.