01 April 2010
14:25 -
МХХнинг Фарғона вилоят бошқармаси ўзининг собиқ хизматчисиига қарши курашмоқда
Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов кеча тарқатган хабардан маълум бўлишича, сўнгги 17 йил МХХда ишлаб, ўтган йили февраль ойида нафақага чиққан Мутабархон Ғофурова ўз ташкилотининг ифлос ҳужумлари остида қолган.
Аввал, МХХнинг вилоят бўлими раҳабари полковник Қурбонов Мутабархон Ғофуровадан 2008 йида олган квартирасини тортиб олишга ҳаракат қилган. Буни қонуний йўллар билан қила олмагач, бутун кучини ташлаб, ягона фарзанди ва расмий бўлмаган турмуш ўртоғи билан шу квартирада яшаётган Мутабархон Ғофуровадан ўч олиш учун ақлга чиғмайдиган провокациялар қилиш билан овора бўлмоқда. Масалан:
- У аёл нафақага чиққандан кейин ишлаётган жойи – Марғилон Банк колежига хатлар ёзиб, ишдан ҳайдашни талаб қилган.
- Мутабархон Ғофурованинг турмуш ўртоғи Азимовни МХХ вилоят бошқармасига ноқонуний чақиртириб, сўроқ қилдирган ва Мутабархон Ғофуровага қарши қайрашга интилган.
- Бу аёлнинг синглиси Муқаддаснинг уйида ноқонуний тинтув ўтказитирган.
- Аёлининг қариндошларидан унинг қандайдир қинғир ишларини очиб ташловчи тушунтириш хатлари талаб қилишган.
- Ҳеч нарса қилиб бўлмагач, номоз ҳам ўқимайдиган Мутабархон Ғофуровани “акромийчи”га чиқаришган ва ЖКсининг 159-чи (конституцион тузимга тажовус қилиш) ва яна бир қатор моддалари бўйича айблаб, 2009 йил 23 декабрда 7 йилга озодликдан маҳрум қилдилар. Шу йил 25 февралда Мутабархон Ғофурованининг апелляция аризасини кўриб чиққан Республика Ҳарбий Суди ҳукмни тўғри деб топди.
Нима қилишини билмай қолган Мутабархон Ғофурованининг онаси Нурхон Гофурова ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилган ва ҳозир қизини МХХчиларнинг қўлидан қутқаришда ёрдам сўрамоқда.