01 April 2010
13:42 -
Санжар Пўлатов 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Анжелика Шамсуддинова раислигида ўтказилган маҳкама “Банклараро спорт ва соғломлаштириш маркази” собиқ директори Санжар Пўлатовни 20 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм ўқиди. Санжар Пўлатов ўтган йилнинг 10 июнида МХХ томонидан ҳибсга олиниб, сентябрь ойига қадар ертўлада сақланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг босқинчилик, товламачилик, фирибгарлик, солиқлардан бўйин товлаш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш сингари айбловлари билан айбланган.
Бу иш билан яқиндан шуғулланган “Эзгулик” жамияти фаолларининг таъкидлашича, Пўлатовга қўйилган айбловлар ясама бўлиб, у адолатсизлик қурбони бўлди. Унинг иши мамлакатда мустақил судлов тизимининг мутлақо мавжуд эмаслигини кўрсатди. Ҳолбуки, у маҳкма жараёнидаги ҳолатга кўра, суд залидан озод қилиниши лозим эди.