01 April 2010
13:09 -
Бош вазиримизнинг курсиси қимирлаб қолди(ми?)
Мамлакат бўйлаб ёйилиб бораётган узунқулоқ гапларда мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг курсиси қимирлаб қолгани айтилади. Сўнгги пайтда мафиячилик айби билан сиқувга олинаётган бир қанча тадбиркорлар гўё унга қарши кўрсатмалар беришга бошлаган. Асосан МХХ томонидан порахўрлик ва коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинаётган амалдорлар айнан Бош вазир тарафидан тайинлаган кадрлар экани айтилмоқда.
Бундан ташқари ҳафтанинг душанба куни банклараро селектр орқали ўтказилган мажлисда ҳукумат раҳбари чиқиш қилиб, ўзи кузатув кенгаши раиси бўлган “Агробанк” ОАЖ ҳисобидаги бир неча миллиард сўм маблағнинг изссиз йўқолганини айтган. Бир неча банк раҳбарларининг ҳибсга олингани, Президент Фармони билан яқинда тузилган “Агробанк”нинг инқироз арафасида эканини таъкидлаган. Бу ҳодисаларга ўзининг қисман лоқайдлиги сабаб бўлганини ҳам қистириб ўтган.
“Аввал ҳам болалаган миш-миш даражасидаги бу гаплар тасдиғини топмаган эди. Каримов Шавкатдан зўр кадр топа олмайди, чунки у юртбошининг ҳар қандай топшириғини иккиланмай бажаради”, деди Президент маҳкамасининг кадрлар сиёсати бўлимида ишлаган шахслардан бири. Уннг айтишича, бу миш-мишлар Мирзиёевнинг мавқеини пасайтириб кўрсатиш учун атайлаб тарқатиладиган ўзига хос қопқон ва алдов йўлидир.