01 April 2010
04:35 - Жамоат транспортида йўлкира нархлари ошди
Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида жамоат транспортларида йўлкира нархлари ошди. Масалан, Тошкентда трамвайга илашган киши шу пайтга қадар 400 сўм тўлаб тушган бўлса, эндиликда бу миқдор 450 сўм (0,25 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Мутасаддилар ғазабдан бўзарган йўловчиларга ёқилғи-мойлаш материаллари нархлари ошгани муносабати билан ҳукумат шундай қарорга келганини таъкидламоқда.