31 March 2010
20:16 - Кучишлатар тизимлар терроризм масаласини муҳокама қилди, диндорлар хавотирда
Кеча Ўзбекистон Бош прокуратурасида Ички ишлар вазирилиги, МХХ, Миллий Хавфсизлик кенгаши, Олий суд вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Терроризм ҳақидаги” Қонуни ижроси муҳокама қилинган. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган мажлис якунида халқимиз осойишталиги йўлида огоҳликни кучайтириш борасида тадбирлар режаси белгиланган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мутахассислари диний экстремизм билан курашишнинг янги метод ува усуллари ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берганлар.

Мамлакатда терроризмга курашнинг ўзгача усулларини яхши билувчи фуқаролик жамияти вакиллари, диндорлар ва жамоатчиликнинг ўзгача фикрловчи қатламлари ана шу органларнинг ўзлари ўтказадиган “террор”дан хавотирларини яширмаяпти.