31 March 2010
21:21 - Доғистондаги терактларда ҳалок бўлганларнинг сони 12 га чиқди, шаҳар миршабларининг бошлиғи ҳам уларнинг ичида
Рус ахборот воситаларида берилган сўнгги маълумотларга кўра, бугун эрталаб Доғистоннинг Кизляр шаҳридаги икки портлатиш натижасида 12 киши ўлган, 23 киши ярадор бўлган. Ўлгганлардан 9 киши милиция ходимлари, шаҳар ички ишлар бошқармасининг полковник унвонли бошлиғи ҳам уларнинг ичида. Яраланганларнинг 18 нафари милиционер.

Россияниннг раҳбарлари Путин ва Медведев ҳалок бўлганларнинг оилаларига, жафо кўрганларнинг ўзига керакли ёрдам уюштириш, бутун Шимолий Кавказ бўйлаб милиция бўлимларни кучайтириш ҳақида кўрсатмалар беришган.

Аммо, Шимолий Кавказда ислом террористларининг ҳужумлари рус армиясининг бу минтақада террордан қолишмайдиган усуллар билан СССР парчаланиши арафасида ўртага чиққан миллий-озодлик ҳаракатларининг йўқ қилинишига жавоб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикр фақат чет эллик кузатувчилар томонидан айтилмоқда.