30 March 2010
03:34 -
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Марказий Осиёга сафарини шу ҳафта ичида қилади
Ҳафтанинг чоршанба куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Марказий Осиё мамлакатларига фаолияти давридаги илк сафарини бошлайди. Минтақа давлатлари раҳбарлари билан ўтадиган учрашувларда тараққиёт, ўзаро ҳамдўстлик, экология сингари бир қанча мавзуларда музокаралар кечади. Сафарини Ашхабоддан бошлайдиган БМТ мулозими сўнгра Бишкекка ўтади ва у ердан Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститетида лекция ўқиш учун пойтахтимизга келади. Унинг Президент Ислом Карим билан учрашуви ҳам бор.
Сўнг меҳмонга Душанбеда Имомали Раҳмон иззат кўрсатади, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида эса вазир Хамрохон Зарифий билан ҳам учрашув бор.
Пан Ги Муннинг кейинги тўхтааш нуқтаси, табиий, Остона бўлади. Марказий Осиё президентлари ичида лидерлик қилаётган Нурсултон Назарбой билан учрашув БМТ Бош котиби учун ниҳоий бўлишининг рамзийлиги ҳам бор.