29 March 2010
01:55 -
Кутилмаганда Барак Обама Қобулга келди
Америка оммавий ахборот воситалари ҳозиргина тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Барак Обама олдиндан эълон қилмасдан Қобулга келди. У аввал Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан яккама-якка кўришади, сўнгра уларга ҳукумат аъзоларидан иборат гуруҳ қўшилади, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Оқ Уйнинг расмийси Обаманинг ташрифи бошланмасдан олдин қисқа брифинг ўтказиб, Обама АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондаги қўмондони генерал МакКристал ва АҚШнинг бу мамлакатдаги элчиси Карл Эйкенберри билан ҳам учрашиб, бу ерда олиб борилаётган уруш ҳақида маълумотлар олмоқчи, келажак режалари хусусида маслаҳатлашмоқчи эканлигини билдирган.
Обама 2008 йилда президент сайлови кампанияси вақтида биринча марта қисқа вақтга Афғонистонга келиб кетган эди.
Хабардаги расм икки президентнинг 2009 йил май ойида бўлган Вашингтондаги учрашувига оид.