28 March 2010
23:53 -
Ўзбекистоннинг Термизида яна бир кўча чангитиш, яъни намойиш ва пикет
Ҳукуматнинг топшириғи билан термизлик манқурт-студентлар, Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридаги Алюмин заводи фаолиятини тўхтатишни талаб қилиб, 25 март куни митинг ўтказганларини аввал хабар қилгандик. Митингчи студентларни манқурт деб атаётганимиздан ҳеч ким ғазабланмаслиги керак. Чунки, улар юқоридан буйруқ келмаса, миллат ўлим остонасига келиб қолса ҳам ҳеч нарса қилишмаслиги аниқ. Буйруқ бўлса, туққан оналарига ҳам қарши чиқаверишади.
Маълумки, 1989 йилда “Бирлик” уюштирган халқ митингларини ўзбек коммунистларнинг ўша пйтдаги раҳнамоси, ҳозирги президент Ислом Карим “кўча чангитиш” деб баҳолаган, 53-54 лақабли хоин Салой Мадамин раҳбарлигидаги манқурт ёзувчилар эса, бу сўзларни такрорлаб, мухолифатни парчалашган эди. Шунча йиллар ўтиб, Ўзбекистон раҳбари қўшни Тожикситондаги ҳамкасбига “кўча чангитиш” билан жавоб бераётгани кулгили. Бошқа томондан, бу – “Бирлик” кўчаларни чангитиб тўғри иш қилганини тан олишдир. Вақти келиб, хоин 53-54-чилар ҳам буни тан олишга мажбур бўладилар.
Термизлик студентлар кўча чангитиш анаъанасини қайтадан яратиш бўйича янги қадамлар қилишни давом эттирмоқдалар. Кеча бир гуруҳ студент (сони тахмина 50-100 киши) Термездан ўтадиган Москва-Душанбе поезди шаҳар вокзалида тўхташ қилган пайтда пикет-намойиш ўтказган. Тожикистон раҳабарларини ўзбекларнинг соғлиғини ўйлашга чақирувчи плакатлар ушлаб турган ўзбек манқуртлари бу ерга махсус автобусларда олиб келинган ва олиб кетилган.