27 March 2010
04:06 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Адолатсизликдан дод!”
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиш академиясини тамомлаб, қатор йиллар Самарқанд вилояти Сиёб ва Темирйўл туман ҳокимликлари ва вилоят ҳокимлигида хизмат қилганимни, вилоят ҳокимлигининг тақдимномаси билан Чархин Ижтимоий-иқтисодий коллежига директор лавозимига тавсия қилинганим, бу лавозимга ўтишимда вилоят ҳокимлиги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Муродилло Маҳмудовичга ҳеч қандай моддий хизмат қилмаганим учун 3 йил менга нисбатан адолатсизлик қилиб келгани, менга буюртма асосида тафтиш юбориб, жиноятчи ясатиб, З. Мирзаевнинг қариндоши бўлмиш Қўлдош Саидовни менинг ўрнимга директор этиб тайинлангани ҳақида шикоят қилган эдим. Мени бу вазифадан асоссиз бўшатгани, Муродулло Холмуҳаммедов Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг бошлиғи бўлиб, жамиики коллеж ва лицейларни деярли ўз мулки ҳисоблаб, бирор шаҳсни директор лавозимига тавсия этмоқчи бўлса, қайси касб-ҳунар коллежи, академик лицейига қараб пора олаётгани ҳақида мутасадди оргналарга хабар қилгандим.
Бу хатни берганимдан сўнг менга нисбатан кўпгина адолатсизликлар бўлиб ўтди.
Биринчи мени қўрқитиш ниятида М. Холмухаммедовнинг топшириғига кўра Чархин ИИКХ коллежи директори мени фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига етказилган моддий зарарни ундириш хақида ариза берган, менинг иштирокимсиз А. И. Мирмухаммедова раислигида 2008 йил 25 сентябрда, менинг номимда бўлган ва бўлмаган мол-мулк мусодара қилиниш учун рўйхатга олинсин деб ажрим чиқарган. 25 сентябрдан буён вақт топа олмагани ижрочилар 12 ноябр туғилган куним куни уйимда меҳмонларим бор, кечки пайт суд ижрочилари уйимга келяпди. Сиз мени холимни тасаввур қилиб кўряпсизми? Менга шунча маънавий зарар етказиб, айибсизлигимни исботлаб берганимдан сўнг, А. И. Мирмухаммедова 18 ноябр куни ФПК нинг 97 моддасининг 5 қисмига мувофиқ кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблаб, даъвони кўрмасдан қолдирилсин, деб ажрим чиқарди.
Иккинчиси ҳар куни уйимга милиция ходимлари қатнаб, М. Холмухаммедов сизни тухматчиликда айиблаб 2008 йил шикоят аризаси ёзган, бориб кечирим сўрамасангиз яна судланиб қоласиз деб, янги йилни кутиб олиш олдидан асабимга тегишиб, диноятчилик судига материал тайёрлашди. Суд материални ассосиз деб қайтарди дейишди, лекин шаҳар милиция бўлимидан бир неча бор мурожжат қилсамда ушбу иш юзасидан халигача хулоса ололганим йўқ. Мен шикоят аризамда тухмат ёзган бўлсам нега шу бир йил мобайнида Самарқанд вилояти коллежлари ва академик лицейлари директорлари ва ўқитувчилари ўртасида бунчалик жиноятчилик кўпайиб кетди. Бу М. Холмухаммедовга бориб тақалмаяптими? Бу мени шикоятларимни қисман бўлсада исботлангани эмасми?
Учинчидан, камбағални урма, сўкма кийимини йирт деганларидек, кейинги пайтда йўқ жойдан ша ҳар газининг компютерида газ учун тўланган чипталаримиз бўлсада, турмуш ўртоғим Убайдуллаев Мизробни Самарқанд туман ФИБ судга газ тўлови бўйича беришди, суд ишни тўҳтатган бўлсада, нимагадир бизнинг 706000 сўм қарзимиз халигача компютердан ўчирилгани йўқ. Бу қарз қаердан пайдо бўлганини аввалги шикоят хатим билан танишсангиз ўзингиз тушуниб оласиз. Бунинг орқасида ким турганини аниқлашда ёрдам қилсангиз, бунақанги англашувлар, асаббузарликлар аввал хеч учрамаган хаётимда.
Тўртинчидан, мени Самарқанд вилоят прокуратурасига 2009 йил 24 августдаги чақирув қоғози билан С.Х.Усмонов чақирди, менинг шикоят аризам бўйича делонинг юзига А.Исломовнинг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари тўғрисида деб ёзиб қўйибди. Нима у ҳам менинг асабимга атай тегиш учун қилинган ишми, ё мен ҳақиқатдан ҳам тухматчиманми?
Жмоатчиликка мурожжат қилишимдан олдин, бошқа жойларга жумладан, 2008 йил 15 майда Самарқанд вилоят Фуқаролик судига ишимни қайта тиклаш масаласида мурожаат қилдим. Бу масала 2008 йил 19 июнда Жомбой туманлараро очиқ судида судья Ш. Зохидова раислигида кўриб чиқилди ва ишга тиклаш аризаси рад этилди. Шундан сўнг кейинги дистанцияларга мурожаат қилдим, лекин минг афсуслар бўлсинким, адвокатларим қонун сен тарафда дейишсада М. Холмухаммедовга ён босилмоқда,ахир у вилоят ҳокими билан ёнма-ён давлат ишларини бажариб, бирга чой ичиб юрган шахс бўлса, Бош вазирнинг шогиртиман деб кеккайиб, сенга рахмим келади деса.
Мен аввалги шиеоят хатимда шикоят хатим менинг адвокатим ва аудитим иштирокида текширилсин деб илтимос қилган эдим, лекин фақат Ўз. Рес. Олий ва Ўрта Маҳсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказидан келган текширувчиларгина мени чақириб, аризамни юзаки ўрганиб чиқишди ва Чархин ИИКХ Коллежининг бош ҳисобчисини 2007 йил апрел ойида ишдан четлатиб, бир йилдан кўпроқ вақт дамомида бош ҳисобчи қўйилмаган. Вақтинчалик буйруқ билан Туризм ва спорт коллежи бош ҳисобчиси А. Арзуқулов таййинланиб, ойликни олишга олиб, бирор ишни назорат қилмаганлигига тўхталиб, М. Холмухамедовга огохлантириш беришиб, ва яна шу буйруқнинг ижросини М.Холмухаммедовнинг ўзига юклатилган. (Ўз. Рес. Олий ва Ўрта маҳсус таълим Вазирлиги , Ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими Марказининг 1 ноябр 2008 йилдаги 201 сонли буйруғи билан танишиб, чиқсангиз) Ўз. Рес. Олий ва Ўрта маҳсус таълим Вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази раҳбарлари ё умуман буйруқларни ўқимай қўл қўяди, ё М. Холмухаммедовнинг ҳамтавоғи, ёки хат саводсиз деган фикрга келасиз.
Мен шикоятларимда М. Холмухаммедов Чархин ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежининг 2007 йил сметасининг тасдиқлаш учун катта пул олиб, уни молиялаштиришга рухсат бермай, ноябр ойига келиб, 13,5 (ўн уч ярим) миллион сўмни кўмирга кўчириб, бир кило ҳам кўмир бермаганини ёзганллион эдим. Нимага марказдан келган текширувчилар бу масалага тўҳталмадилар. Ахир мендан 157 минг сўмни ноқонуний ишлатгансан деб, тўлатган эдилар, бу ерда эса 13,500 000 сўм ҳақида гап кетяпти. Бу биргина коллеждан. Мен марказ рахбари бу пулларга этиборини қаратса керак деб ўйлаган эдим, лекин нимагадур бу пуллар на марказ рахбарини, на прокуратура ходимларини қизиқтирмади.
Ўйлаб ўйимга етмайман, муҳтарам Президентимиз қонун ҳаммага баробпр дейдилар, оддий директор ҳисобчиси, ёки ўринбосарининг хатоси учун ишдан кетаётган бир пайтда М. Холмухаммедовнинг миллино сўмлик ноқонуний ишлатган пулларини ҳеч ким суриштирмаса. Чала қурилган коллежларнинг пуллари хавога учиб кетган бўлса.
Мен шикоятимда кадрларга тўхталиб ўтиб (ҳамтовоғи В. Чаккановни яна бир директорни (Тангировни) пахта масаласидав бохона қилиб ишдан бўшатиб, директор этиб тайинлади. У диркторнинг даврида В. Чакканов ўқув ишлари бўйича директор ўрибосари эди. Нега Чакканов директорининг ўринбосарлик пайтида қўллаш ўрнига тагига суқ қуйди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалик колледига немиз диретори ўқитувчиси директор бўлиши шартмиди?. Унинг директорликка ҳаққи борми?. Муроддила Махмудовичнинг заҳирадаги директорлари жуда кўп. Самарқанд вилоятидаги барча директорларни анализ қиладиган бўлсак бирор бир коллежни еб, шарманда бўлиб, қувилиб, у кишининг панохида бирор жойда ўринбосар ёки бошқармада бирор шататда ишлаб туради, янги очилган коллежга мутахассислиги тўғри келмаса ҳам вақтинчалик директор бўлиб туради.
Кўнглидан чиқса директор бўлиб қолади, кўнгилидан чиқмаса яна омад келишини кутиб туради.) деб ёзган эдим. М. Холмухаммедов шундан сўнг марказ бошлиғи билан келишиб агротадбиркорлик коллежини В. Чаккановнинг мутахассислигига мослаб педагогика коллежи деб номини ўзгартириб берди. Ўқитувчи мутаххасислар тақдири нима бўлди. Тиббиёт инстетути қошидани академик лицейда нима учун хозиргача рус филология ўқитувчиси тўрт йилдан буён директор вазифасини бажарувчи бўлиб ишлайди. Сафаева Эътиборхон нима ҳизмати учун бу хурматга сазовор бўлган. Я. Аллаёровга ва унинг ўғлига тиббиёт коллежи мерос бўлиб қолганми. Тўрт йилдан буён бу ҳам вақтинча бажарувчи вазифасида, ишни отаси олиб бормоқда. Аввал сотувчи бўлиб ишлаб юрган Бобохшўжаева Бахринисо бирдан бахти кулиб Иштихон иқтисодиёт коллежига директор бўлиб қолса.
Ахир раҳбарнинг кадрлар заҳираси деган гап бор бир коллежни бажара олмаган директор қарайсизки бир хафтадан кейин бошқа коллежда даректор М. Холмухаммедовга-ку тушунарли лекин , комимсия аъзолари, марказ бошлиғи қаерга қарапти. аттестациядан ҳам берилган рўйхат асосида М. Холмухаммедовга маъқул одамлар қолмоқда.
Менга алам қилгани З. Мирзаевнинг қариндоши бўлмиш Қўлдош Саидов Чархин "Ижтимоий -иқтисодиёт коллежи" директори лавозимига тайинланиб, нима каромат кўрсатди, коллежда ўқитувчилар сонини кўпайтириш ўрнига давоматни ўттиз фоизга тушуриб юборган, лекин менинг давримда бошқармадан юборилган текширувчиларни, хозирда бу нарса ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Ойша Исломова