27 March 2010
03:37 -
Душанбедаги давра суҳбатида Марказий Осиё хавфсизлиги муҳокама қилинади
Ўрис матбуотида пайда бўлган хабарларга кўра, эртага Тожикистон пойтахтида “Марказий Осиё минтақасида коллектив хавфсизлик тизими: 2015 йилга қадар истиқболлар” мавзуида давра суҳбати ўтади. Мамлакат ва халқаро етакчи экспертлари, сиёсатшунослар, таҳлилчилар, олимлар, ҳуқуни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокидаги анжуманда Ўзбекистон вакилларининг иштироки ҳозирда номаълум бўлиб турибди.
Мавзуни ёритаётган журналистлар анжуманда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Кенгаши Бош котиби Николай Борюджанинг иштирокига урғу беришмоқда, дейди мухбиримиз.
Мавзуни ёритаётган журналистлар анжуманда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Кенгаши Бош котиби Николай Борюджанинг иштирокига урғу беришмоқда, дейди мухбиримиз.