27 March 2010
02:45 - Навоийда янги кимёвий комплекс бунёд қилинади
Навоий вилояти ҳудудида “Ўзкимёсаноат” давлат унитар корхонаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг International Petroleum Investment компанияси томонидан лойиҳа қиймати 1,34 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган кимё комплекси бунёд қилинади.

2010-12 йилларда қурилиши мўлжаланган мазкур заводнинг йирик саноат объекти бўлиши эканлиги айтилмоқда. Мазкур завод мамлакат қишлоқ хўжалигида ниҳоятда муҳим минерал ўғит бўлган карбамид ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Режага кўра, завод йилига бир миллон тонна қимматбаҳо минерал ўғит ишлаб чиқаради.