27 March 2010
02:21 - Ўзбек тили ва адабиёти институти директори Тўра Мирзаев лавозимидан бўшатилди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг А. Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти институти директори, академик Тўра Мирзаев лавозимидан четлаштирилди. Бунга институтда ўтказилган молиявий тафтишлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Унинг ўрнига илмий даргоҳга профессор Низомиддин Маҳмудов раҳбар этиб тайинланган.

Низомиддин Маҳмудов узоқ йиллар Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг маънавият ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган ва сўнгги пайтларда Педагогика Универститетида мураббийлик қилаётганди.