26 March 2010
06:04 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Биз тирикчилигимизда маҳрум бўлиш арафасидамиз”
Ерларимизнинг зўровонлик билан тортиб олингани масаласи бўйича Қашқадарё вилояти ҳокими Нуриддин Зайниев ҳамда вилоятдаги турли идораларга бир неча марта мурожаат қилганмиз. Афсуски, аризаларимиз “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Конституцияси талабларига зид равишда биз истиқомат қилаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органига, қонунбузарликларнинг бошида турган жанобларга юборилган. Шу билан аризалар оқибатсиз қолдирилиб, масала адолатли ҳал этилмади. Натижада бир неча хонадон вакиллари тирикчилигидан маҳрум бўлиб, қора қозон қайнатиши имкониятидан маҳрум бўлиб турибди.
Гап шундаки, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Чимқўрғон жамоа хўжалиги 2004 йилда тугатилиб, биз жамоа хўжалиги ихтиёрида бўлган боғдорчилик ерларининг 21 гектарини тендер танловлари асосида гектарини 500 000 сўмдан сотиб олганмиз. Натижада “Нормамат ўғли Сирожиддин”, “Холназар”, “Холбўта Худойназар бобо набираси”, “Мирзоҳид Тўравеич”, “Тошболтаев Мардонбек”, “Сувонбобо ўғли Рустам”, “Хушвақтов Алламурод” фермер хўжаликларини ташкил этдик. Унда жами 45 нафар ишчилар ишлаб, рўзғор тебратиб келишаётганди. Шартномавий режаларни бажариб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйгандик.
2008 йилнинг ноябрь ойида фермер хўжаликларини оптималлаштириш баҳонаси билан Қамаши туман ҳокими Рашид Муҳаммадиев бошчилигидаги комиссия ерларимизни ўзбошимчалик билан “Эркин ўғли Абдурасул” фермер хўжалиги ихтиёрига қўшиб берган. Мустақил тадбиркорлик субъекти сифатида бизнинг бу қўшилишга розилигимиз ҳам сўралмаган. Ҳеч бир шартнома ёки ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам имзоланмаган. Бизни мазкур фермер хўжалигига қўшиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарори ёки бирорта ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Ҳолбуки, бизнинг ҳар биримиз фермер хўжалиги сифатида мустақил фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти бўлиб, ҳуқуқ ва мажбуриятларимиз “Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари ва фермер хўжалигининг Устави билан ҳимояланган.
Шнудан сўнг ўртада чиққан ўзаро зиддиятлардан сўнг тумани ҳокими: “Эркин ўғли Абдурасул” фермер хўжалиги раҳбари Эркин Хуррамов билан бирга ишланглар, ишбилармон адолатли одам” деб бизни алдаган. Оптималлаштиришнинг юқоридан буюрилган ислоҳот эканини, уни бажармасликнинг имконияти йўқлигини айтиб, бизни ишонтирган. Натижада биз Қамаши тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган, ҳозирда Қарши шаҳрида яшаб, қурилиш фирмасига раҳбарлик қиладиган, туманга 10 кунда бир марта келадиган Эркин Хуррамов билан бир йил давомида ишлаб кўрдик.
Ерга агротехник ишлов бериш, қатор ораларни парвариш қилиш пайтида қорасини кўрсатмайдиган, бизнинг меҳнатимиз эвазига чўнтак қаппайтириб, бизни арзимаган пуллар эвазига ишлатаётган бу уддабурон одам токзорлардан олинадиган ҳосилни йиғиш пайтида фаоллашиб қолади. Эркин Хуррамов узум ҳосилини Тошкент шаҳридаги хусусий бозорларда мўмайгина пуллаб, биз ишчиларга арзимаган чойчақалар бериб алдаб келди. Ҳоким билан бирлашиб олган бу қонунбузар шахсларнинг шу ҳаракатларига ҳам рози эдик, бироқ энди бу кишилар токзорларни бузиб, полиз ва бошқа турдаги даромадбоп экинлар экиш тараддудига тушиб қолган. Бизни эса ҳеч нимасиз бу ердан ҳайдамоқчи, бола-чақамиз, рўзғоримизни оч қолдирмоқчи. Аслида эса Чимқўрғондаги бу токзорлар ўтган асрнинг 80-йилларида бунёд қилинган бўлиб, узум ва майизлари нафақат воҳада, балки мамлакатимизда ҳам танилган эди. Ана шу токзорлар кесилиш арафасида турибди.
Эркин Хуррамов фермер хўжалигининг ўз ҳақини талаб қилган аъзоларини муттасил қўрқитиш, йўқ қилиш билан таҳдид қилиб келди. Туман ҳокими Рашид Муҳаммадиев ўзининг қўлида ўйинчоқ эканини, бу ерда унинг ўзи суд, ўзи прокурор, ўзи ҳоким эканини таъкидлайди. Унинг гапларидан шу нарса англашиладики, туман ҳокими бизнинг ерларимизни қандайдир манфаат, қарз ёки чўтал эвазига берган. Босар-тусарини билмайдиган бойвачча тирикчилигимиздан маҳрум қилмоқчи.
Сирожиддин Номиров,
“Нормамат ўғли Сирожиддин” фермер хўжалиги раҳбари