23 March 2010
22:35 -
Ниҳоят Тошкентда Нарўзга бағишланган расмий тантана бўлиб ўтди
Бугун эрталаб пойтахтдаги Aлишeр Нaвoий нoмидaги Ўзбeкистoн Миллий бoғидa Нaврўз бaйрaми тaнтaнaлaри бўлди. Расмий хабарларда саниааб чиқилгандек, унда ҳукумaт aъзoлaри, дeпутaтлaр вa сeнaтoрлaр, фaн, мaдaният, сaнъaт, спoрт нaмoяндaлaри, ишлaб чиқaриш илғoрлaри, тaдбиркoрлaр, муҳтaрaм oтaxoну oнaxoнлaр, турли сoҳaлaрдa мeҳнaт қилaётгaн юртдoшлaримиз, мaмлaкaтимиздa фaoлият кўрсaтaётгaн xoрижий дaвлaтлaр элчиxoнaлaри вa xaлқaрo тaшкилoтлaр вaкoлaтxoнaлaрининг вaкиллaри иштирок этишди.
Тантаналар соат 11 да президент Ислом Каримнинг нутқи билан бошланди. У жуда қисқа гапирди, ҳаммани Нaврўз бaйрaми билaн мубoрaкбoд этди.
Шундан кейин, расмда кўриниб турган саҳнада Совет замонининг анъаналари бўйича тузилган концерт берилди. Саҳнадаги ростакам муҳташамликни ҳисобга олмаса, бу тантаналарнинг умумий руҳи байрамдан кўра совуққина расмий тадбирни эслатарди. Буни ҳам тушиниш мумкин, чунки давлат савиясида ўтказилган бу тадбирнинг неча кундан бери шармандаларча орқага қолдириб келинаётгани туфайли яратилган кайфият Алишер Навоий боғидаги гўзал оби-ҳаводан ҳам кучли эди.
Давлатнинг расмий хабар агентлиги тарқатган хабарларга қўйилган расмларда Ислом Карим кўринмайди. Лекин у ҳарҳолда бор ва қисқа бўлса ҳам нутқ қила оладиган даражада ўзини яхши ҳис этаётганга ўхшайди. Дарвоқе, хабарларда байрамда қатнашган давлатнинг расмий одамларидан биронтасининг исми ҳам тилга олинмайди, табиий, президентнинг исмидан ташқари.