23 March 2010
02:16 - Ислом Каримнинг борлигини кўрсатиш учун уни Уммонлик вазир билан учраштиришибди
Бугун ва аввалги хабарларимзда Наврўз байрамига бағишланган расмий давлат тантаналарининг қолдирилиши - президент Ислом Каримнинг Нурсултон Назрбой билан учрашувдан кейин навбатдаги “запой”га кириши ёки касал бўлиб қолиши билан боғлиқлигига ишора қилгандик.

Бу иддаонинг асоссизлигини кўрсатиш учун бўлса керак, бугун Ислом Карим билан Уммон Султонлигининг Савдо ва саноат вазирини учраштиришибди. ЎзАнинг хабарида учрашувдан расм берилмаган, у ерга президентнинг эски бир сурати қўйилган.

Аввалги хабарлардан маълумки, Ўзбекистон билан Уммон Султонлиги ўртасида тахминан 500 миллион долларлик савдо алмашуви бор. Яъни, йўқ ҳисоб. Шундай давлатнинг вазири Ўзбекистон президенти тарафидан қабул қилиниши кулгилидир. Лекин униннг борлигини кўрсатиш нуқтаи назаридан жуда ҳам муҳим хабарга асос яратилган.