23 March 2010
00:34 -
Бишкекда қирғиз меҳнат муҳожирларининг тақдири муҳокама қилинмоқда, «Бирлик»нинг таклифига қарамасдан Ўзбекистон ҳукумати жим
Бугун Бишкекда “Меҳнат муҳожирлиги соҳасида мавжуд вазиятни баҳолаш ва муаммонинг келажаги” номли Давра кенгаши бўлмоқда. Давра кенгашида ҳукумат вакиллари билан бир қаторда чет эллардаги қирғиз диаспорасининг вакиллари ҳам иштирк этишмоқда. Йиғилишда Қирғизистон меҳнат, иш билан таъминлаш ва миграция вазири Ойгул Рисқулова ҳам чиқиш қилган.
Бундай йиғилишнинг ўтказилиши, Қирғизистонда миграция масалалари билан ҳам шуғулланадиган вазирлик борлиги олқишга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо, бу тадбирнинг ўтказилиши - Ўзбекистондаги аҳволга яна бир марта диққат-эътиборни тортиш учун янги бир имконятдир.
Маълумки, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг 1990 йилларнинг ўрталаридаги мақолаларида, “Бирлик”нинг 2003 йилдаги Қурултойида ўзбек меҳнат муҳожирларининг аҳволига доир масалалар кун тартибига олиб келинганди. “Бирлик” қурултойининг резолюциясида Ўзбекистон ҳукуматини бу масала билан яқиндан шуғулланишга чақириқ ҳам бор.
Бундан ташқари, 2008 йилда Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон президентига махсус мактуб йўллаб, чет элларда яшашга ва ишлашга мужбур бўлаётган миллионлаб ўзбекларнинг масалалари билан шуғулланувчи вазирлик тузишга, вазир қилиб “Бирлик” Партиси раисининг ўрибосари Пўлат Охунни тайинлашга чақирди.
Аммо, минг афсуски, ҳеч нарса ўзгармади. Қирғизлар бу масала билан яқиндан шуғулланишга бошлабдилар, улардан кўпроқ муаммолари бўлган ўзбекларнинг ҳукумати эса жим.