22 March 2010
23:05 -
Тошкентда Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнири
23-31 март кунлари Тошкентда машҳур ўзбек гроссмейстри Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Toshkent open” шахмат турнирининг тўртинчиси бўлади. Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда Шахмат федерацияси томонидан уюштирилаётган турнир Тошкент Офицерлар уйида ўтади, унга ўз шахматчиларимиздан ташқари Россия, АҚШ, Қозоғистон, Гуржистон, Белорусия, Нидерландия, Озорбайжон ва бошқа мамлакатларнинг вакиллари қатнашади, дейилади ЎзА тарқатган хабарда. Турнирда ўзбекистонлик Антон Филипов, Саидали Йўлдошбоев, Марат Жумаев, Тоҳир Воҳидов, Жўрабек Ҳамроқулов, Юлдуз Ҳамроқулова каби шахматчилар иштирок этишади.
Георгий Аъзамов 1954 йилда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида туғилган. Икки марта Ўзбекистон чемпиони бўлган, 1984 йилда Марказий Осиёда биричи бўлиб халқаро гроссмейстр унвони олган.
У 1986 йилда Севастополь атрофида ғира-шира пайтда кезиб юриб, жарга йиқилиб тушди ва ҳалок бўлди. Қисқа умр кўрганига қарамай, Ўзбекистон шахмат спорти тарихида ўчмайдиган из қолдирди.