16 March 2010
02:49 - Олмаота вилоятидаги Қизил-Ёғоч сув омбори тўғони бузилишидан зарар кўрганларга ҳукумат ёрдам бермоқда
12 мартда Олмаота вилоятидаги Қизил-Ёғоч хусусий сув омборининг тўғони бузилиши натижасида 30 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Кейин бу рақам 35 га чиқди. Юзлаб кишилар уйсиз қолди. Президент Нурсултон Назарбой бу иш билан шуғулланадиган ҳукумат комииссияси тузиш, тўғон эгаларини топиб, жазолаш ҳақида кўрсатмалар берди. Шунча кун ўтишига қарамасдан, сув омборининг эгаси ким эканлиги айтилмаяпти. Гуёки, сув омборининг эгасини топиш шунчалик қийин.

Бугун Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов махсус қарор билан зарар кўрганларга ёрдам бериш ва бу фалокат натижасида юзага келган вазиятни тузатиш учун катта миқдорда маблағ ажратди. Бунинг учун давлатнинг заҳираларидан фойдаланишга рухсат берди. Жумладан, 500 млн танга зарар кўрган оилаларга тарқатиш, уйларни ва тўғонни тузатиш учун, 100 млн танга янги уйлар қуриш учун.

Казинформ агентлигининг хабарига кўра, бу қарор имзоланиши биланоқ кучга кирди, бу масала бўйича ҳамма ишлар Бош вазирнинг шахсий назорати остида бўлади.