16 March 2010
01:06 -
Қаршида уч мусулмон аёл устидан суд бошланди
2009 йил 5 ноябрда конституцион тузумни йиқитиш учун ҳаракат қилиш ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи нашрлар тарқатиш айблари билан ҳибсга олинган уч аёл устидан Жиноят ишлари Қашқадарё вилоят судида иш бошланди, дейилади Мустақил Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов тарқатган хабарда.
Бу аёллар қуйидагилар - Меҳринисо Ҳамдамова (1969 йилда туғилган, Қаршидаги “Кўк гумбаз” масжидининг отини), Зулхумор Ҳамдамова (1960) ва Шаҳло Раҳматова (1965).
Маълум бўлишича, аввал Меҳринисо Ҳамдамова билан биргаликда 30 га яқин аёл ушланган, аммо улар МХХниннг вилоят бошқармаси изоляторида 5 кун ушлаб турилган, қўрқитув ва қийноқлар остида ҳам Меҳринисога қарши кўрсатма беришмагандан кейин, қўйиб юборилган. Улардан 8 нафари кейинчалик номаълум тарафга қочиб кетган. Чунки, улар ўзларини судга гувоҳ сифатида чақирилишлари мумкинлигини тушунишган.
Суднинг биринчи куниёқ, уччала аёл ҳам қўйилган айбларни тан олмасликларини билдиришди.