11 March 2010
13:43 -
Ўзбекистонда олигархларга зарба келди дейилмоқда, олигарх борми ўзи Ўзбекистонда?
Эски юнон тилида олигархия “бир ҳовуч одамнинг ҳокимияти” деган маънони билдиради. Ҳовучдаги одамлар ким бўлишидан қатъий назар. Улар бойлардан иборат бўлса, бундай тузумни плутократия, яъни бойлик ҳокимияти дейишади.
Россияда Ельцин замонида катта сарватга эга бўлганларни олигархлар деб атай бошлашди, яъни бу сўз нотўғри ишлатилди, аммо, бу сўзни ишлатишда русча анъана яратилди. Бу олигархларнинг ўша пайтдаги пешқадамлари (Березовский, Ходорковский, Гусинский ва бошқалар) ҳокимиятга ҳам яқин бўлгани учун, Ельцин замони тўғрисида олигархлар ҳокимияти деб гапиришда қандайдир мантиқ бор.
Аммо, Ўзбекистонда олигархлар, яъни русларнинг таърифи билан айтсак, катта бойлар бор, деб айтиш учун катта жасорат керак. Буни тўғри тушуниш учун эса қуйидаги латифани эслатиб ўтишдан фойда бор.
Русларнинг ўрта миён шаҳридан Москвага ўқишга келган студент ойисига шундай хат ёзибди: “Ўқишларим яхши. Яқинда бизни бир заводга практикага олиб боришди. Завод жуда катта экан. Ойижон, завод ростдан ҳам жуда катта, уни сенга қандай тушунтирсам экан. Лева тоғамнинг дачасини биласанку, завод ундан ҳам катта”.
Худди шунга ўхшаб, Лева тоғанинг дачасидан сал каттароқ ўй қурган ўзбекни олигарх дейишмоқда ўзбеклар.
Ўзбек “олигархлари” ҳокимиятга интилишмоқда деб гапириш учун юқорида айтилгандан ҳам катта жасорат керак. Қолаверса, диктатураларда бундай нарса бўлиши ҳам мумкин эмас.
Хўш, ундай бўлса, Ўзбекистонда бир неча бойнинг қамалиши, бир нечтасининг қаергадир қочиб кетганини қандай тушуниш мумкин? Бу саволга жавоб қидириш, президент Ислом Каримнинг сўнгги йилларда қилаётган ишларидан маъно ва мантиқ қидириш билан бир хилдир.
Ислом Карим Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти Шартномасига кирди, чиқди, яна кирди. ГУОМга кирди, чиқди, ҳали яна киради. Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятига кирди, кейин чиқди, аниқроғи, аъзолигини тўхтатиб қўйди. Тўғрисини айтса, одам нима қилаётганини ҳам билмайди.
Бунинг устига, у Нурсултон Назарбой билан ораларида бўлаётган мусобақани бутунлай ютқазди. Тожикистон президенти уни ҳамманинг олдида урмоқчи ҳам бўлибди. Вазн категорияларининг турлилигини ҳисобга олсак, президентимизни бир худо асраганини гапириш керак.
Янаги ҳафта Нурсултон Назарбой Тошкентга келади, ЕХҲТга раислик қилаётган давлатнинг президенти сифатида келади. Евроосиё миқёсида олдинга сураётган ташаббуслари ҳақида ҳам гапириши турган гап. Айниқса, қиттай-қиттай қилингандан кейин.
Ислом Карим фақат эшитадими? У ҳам бир нарсалар дейиши керакку. Мана мавзу ҳам бор: Олигархларга қарши курашаяпман, дейди. У тарафдан “Олигарх нима ўзи?” деган савол келса, Лева тоғанинг дачаси ҳам тилга олинган латифадагидек жавоб берилса ҳеч ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки, президентимизнинг савияси шунақа.
Ўзбек “олигарх”ларга эса шундай маслаҳат бериш керак. Диктатураларда ҳокимиятга интилишнинг фойдаси йўқлини тушуниб, бунга интилмаётганингиз тушунарли. Лекин, Лева тоғанинг дачасида каттароқ уйлар ҳам доим хавф остида бўлади. Ҳокимиятга интилсангиз ҳам, интилмасангиз ҳам. Чунки, мухолифатни йўқ қилиш мақсадида машаққат билан яратилган, бунинг устига катта маблағ ҳисобига яратилган махсус органлар ўзларини кўрсатиш учун доим бир нарсалар қилиб туришлари керак. Кимдир “ғус” деворса бўлди, улар олигарх деб айтилаётган, Лева тоғанинг дачасидан каттароқ уй қурганларга ҳам ташланаверишади.
Диктатуранинг итларидан қутилишнинг биттагина дориси бор – демократия ва демократик мухолифат.