10 March 2010
03:53 -
Йил тўлди - кўнгил тўлмади! (Сирдарёлик “Эзгулик”чилар сарҳисоби ўрнида)
Ҳоким ўзгарди, вазият эса йўқ. Сирдарёнинг собиқ ҳокими А. Жалолов бошқарган 5 йилдан ортиқ муддатда вилоятда бошқарув - куч ишлатар тизим ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар измига берилиб қўйилиши, қатор қонунбузарликлар, ҳуқуқбузарликларнинг авж олишига олиб келиб, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини топташ одатий нормага кириб қолган эди.
Масалан, вилоятда ҳуқуқ ҳимоячилари А. Фармонов ҳамда А. Кароматовларнинг ҳибсга олиниши, дастлабки тергов ва суриштирув жараёнларида қийноқларнинг авж олиши, кичик ва ўрта тадбиркорлар мулкларининг қонунсиз мусодара этилиши, турли соҳалардаги порахўрлик ва таъмагирлик иллатлари, чегарачи-ю, божхоначиларнинг аҳоли вакилларини сўрамай-нетмай отиб ташлаши, адолатсиз судлов ва турли соҳалардаги қинғирликлар чўққига кўтарилганди.
Айниқса, 2008 йил 12 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мактаб ўқувчиларини мажбурий пахта йиғим–теримига олиб чиқмаслик тўғрисидаги Қароридан ҳафта ўтмай, вилоятнинг барча мактаб, лицей ўқувчилари пахта далаларига сафарбар этилди. Фермер хўжаликлари ерларини оптималлаштириш бахонасида кўплаб мулк эгалари ўз ерларидан айрилди ва ишсизлар сафи яна-да кўпайди.
ЎИҲ “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлимини 2006 йил 9 сентябр кунидан буён қайта рўйхатдан ўтказишларини сўраб, барча тегишли ҳужжатлар билан вилоят Адлия бошқармасига 9 маротаба расмий шаклда мурожаат этилса-да, рўйхатга олиш мунтазам рад этиб келинмоқда. Ҳатто бунинг сабаблари борасида тушунтириш ҳам берилмаётир.
2009 йил ноябр ойида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб туриш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Ашурматовга (“Кимки пахта теримига қарши чиқса, у халқ душманидир” шиори муаллифи - “Эзгулик”) топширилди. 2010 йил январ ойида эса бу лавозимга Президент фармони билан қонуний равишда тайин этилди. Шундан бери янги йилнинг илк чораги ҳам ўтиб бормоқда. Хўш, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий вазият ўзгардими? Қуйида 2009 йилнинг сўнгги уч ойлиги ҳамда 2010 йилнинг дастлабки 2 ойи давомида ЎИҲ “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлимига мурожаат этган вилоят ҳамда қўшни вилоят фуқаролари муаммолари маҳаллий хокимият идораларида қанчалик ҳал этилганлиги вазиятига ҳуқуқий баҳо беришга ҳаракат қиламиз.
1. 2008 йилнинг 6 октябридаги Президентнинг 3077-соли Фармойиши бўйича фермер хўжаликлари ерларини оптималлаштириш баҳонасида кўплаб ер эгалари ўз мулкларидан асоссиз айрилиб қолишганликлари тўғрисида ташкилотимизга ўнлаб мурожаатлар тушди. Аксариятига имкон қадар ҳуқуқий хизмат кўрсатилган фермерлар ҳозиргача ўз мулкларини қайтариб ололмай судма-суд сарсон бўлмоқдалар. Жумладан, Боёвут туман У. Юсупов фермерлар уюшмасида жойлашган “Сайиджон ота фарзандлари” фермер хўжалиги раҳбари Г. Бобожонова аризаси бўйича уларга тегишли 10,5 га ер уларнинг розилигисиз олиб қўйилиб, яъни фермернинг фарзандлари Жўрабек Бобожоновни алдов йўли билан туман ҳокимлиги биносига чақиришиб, хўжалик рахбари, ҳосилот ҳамда манфаатдор қўшни фермер (муқаддам судланган) Б. Ризаевлар товламачилик йўли билан ариза ёздириб олишган. Улар ваъда қилган ер харажатларини ҳам тўламай юришганлиги, бир оила ишсиз қолгач бизнинг Республика Президенти, Бош прокурори ҳамда Сирдарё вилояти Адлия бошқармасига йўлланган “туман хокими қарорини бекор қилиш тўғрисида” ги такрорий мурожаатларимиз ҳам оқибатсиз қолдирилди.
2. Кичик тадбиркорлик билан шуғулланиб, тирикчилик ўтказаётган ўнлаб фуқаролар эса тегишли ҳужжатлари бўлгани ҳолда товар-моддий бойликлари билан бирга ИИБ, божхона, солиқ, Департамент ҳамда чегара хизмати ходимларининг ўлжасига айланмоқда. Уларнинг товарлари зўрлик билан мусодара этилаётганлиги ёки тортиб олинаётганликлари тўғрисида кўплаб ёзма мурожаатлар, уларга илова қилинган ҳужжатлар, фотосуратлар билан топширишгач, биз тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига ёзма расмий хатларимизининг бирортаси ҳам ижобий кўриб чиқилмади. Масалан, Самарқанд вилояти Ургут туманидан Р. Хамдамов, Каттақўрғон туманидан Муфумтош Худойбердиева, Бухоро вилояти Ғиждивон туманидан Зулайҳо Қурбоновалар товарлари божхона ва бошқа ҳуқуқ–тартибот идоралари ходимлари томонидан талон-тарож қилинган ва бу ҳолатлар ҳануз давом этмоқда. Аҳвол шу даражада борганки, энди улар хонадонларига хам бостириб қириб фуқаролар мулкига дахл эта бошлашди. Мисол учун, Мирзаобод туман “Янги ҳаёт” қўрғонида яшовчи Йўлбарсовлар хонадонига бостириб кириб, улар уйида турган 7 184 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини юк машинаси билан келишиб ўзлари “МХХ ва Департамент ходимимиз” деб ҳеч бир ҳужжатларсиз олиб чиқиб кетишганликлари ҳақида уларнинг фотосуратлари билан тегишли идораларга мурожаат этсак-да, бирор бир натижа чиқмади. Аксинча, аризачиларни турли идораларга чақир-чақир қилишиб, гоҳ таҳдидли қўнғироқлар қилавергач, улар ўз мулкларидан кечиб қўя қолишди.
3. Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаролар – олий маълумотли мутахассис педагог А. Берданов ҳамда Х. Эрназаровлар 3-4 йилдан, Р. Шарипов эса 1 йилдан буён ўз севган касбларига тиклана олмай, ўзларининг ноқонуний ишдан бўшатилганликларини тегишли ҳужжатлар билан исботлашиб, республикамизнинг деярли барча босқич идораларига мурожаат этавериб, чарчашмаяпти. Лекин натижасиз.
4. Россия Федерациясида 2008 йил давомида меҳнат қилиб, ишлаб топган жами 5.000 АҚШ доллари маблағини Х. Жўраев Гулистон шахрида яшовчи муқаддам бир муддат яшаган шаърий хотини ва унинг фирибига учиб, Вестерен–Юнион пул ўтказмаси орқали жўнатгач, ватанига қайтиб бу маблағини улардан ололмагач, тегишли тартибда босқичма-босқич ҳуқуқ-тартибот, прокуратура, суд идораларига бир йилдан буён мурожаат этавериб, ундира олмай сарсон бўлаётганлигини баён этган.
5. Гулистон шаҳар Панюнхонва кўчасида яшовчи 60 яшар Ёқуб ота Исмоилов эса ўзи сотиб олган уйига ўғлининг собиқ хотини ва унинг яқин қариндошлари (улар орасида оғир жиноят содир этган шахслар бор) зўрлик билан кириб олишгач, бизнинг жамиятимизга ариза ёзди. Биз бу масалада тегишли давлат идораларига қилган мурожаатларимиз ҳам ҳал этилмай, аксинча фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раиси Х. Муллажонов (Ўзбекистон Марказий баник раиси Ф. Муллажоновнинг укаси) томонидан расмий суратда “Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 52– моддаси 2-бандига киритилган қўшимчага асосан Сизлар энди фуқароларнинг вакили бўла олмайсизлар” дейилган антиқа жавоб йўлланди.
6. 2009 йил ноябр ойида вилоятнинг Оқ олтин тумани “Учтом” қишлоғида яшовчи Исроиловлар хонадонига ИИБ, суд ижрочилари уларнинг яшаётган уй-жойидан мажбурий кўчирилишлари ҳақида суд қарори (?) борлигини айтишиб, юк машинаси билан бирга бостириб боришгач, “Эзгулик” чилар аралашуви билан оила ўз уйида қолган эди... 2009 йил 11 декабрь куни кечки соат 21 ларда эса уларнинг хонадони эшикларини бузиб кирган ИИБ ходимлари, суд ижрочилари, участка нозири, маҳаллий ҳокимлик вакиллари уларни зўрлик билан аёзли, қорли кунда (оиланинг икки нафар 2-гуруҳ ногирони) оила бошлиқларини фарзандлари олдида дўппослашиб, ИИБ идорасига олиб кетиб мажбурий тартибда уй-жойидан кўчиришса-да, бу ҳақдаги бизнинг вилоят ҳамда республика идораларига қилган мурожаатимиз бесамар кетди. (Бу оила бир ой давомида “Эзгулик”чилар хонадонидан паноҳ топишди).
Ҳаттоки, бу масалада Ўзбекистон Репсубликаси Вазирлар Маҳкамасининг таҳлилий департаментидан 2010 йил 14 январь кунги 03/107-609-сонли (аризани ўрнатилган тартибда биргаликда жойида кўриб чиқиш ҳамда тегишли чора кўриб, натижаси тўғрисида муаллиф (Эзгулик)га билдириш тўғрисида”ги) хатни Сирдарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари девонхонадан ҳатто топиша олишмади ҳам. Нусхаси эса бизга юборилган.
7. Фуқаролардан тушаётган аризаларнинг аксариятини кейинги ойларда алиментдан қарздорлиги бор шахслар ташкил этиб, уларнинг ёзишича, 2009 йилгача ўз фарзандларига суд қарорига асосан республикамизда белгиланган энг кам иш ҳақининг тегишли қисми миқдорида алимент тўлаб келишаётганликларини, 2009 йил май ойидан бошлаб эса республика бўйича ўртача иш ҳақи миқдоридан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, мажбурий тўлатиш мақсадида уларга ИИБ ва суд ижрочилари босим ўтказаётгани ва ҳатто қаматиб юбориш ҳақида таҳдидлар бўлаётгани боис айрим фуқаролар улар айтган суммани тўлаганликларини баён этишди. Қизиқ жиҳати шундаки, бизнинг “Эзгулик”чилар ўтказган монтироингимиз бундай қайта ҳисоблашга ҳеч қандай қонуний асос йўқлиги, фақат ҳудудий суд ижро департаментларига республика Статистика қўмитасидан 2009 йил мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи (масалан, 2009 йил январь ойида 218 167 сўмни ташкил этади) тўғрисида маълумот келган. Шу маълумотномага асосан суд департаментининг вилоят бўлими хат тайёрлаб, алиментдан қарздорлиги бор фуқаролардан шу маълумот асосидаги суммадан ундириш чоралари кўрилсин, мазмунидаги хати юборган. Шу хат асосида бутун бошли туман ва шаҳар суд ижрочилари, ИИБ ходимлари, судлов ҳокимияти мазкур (қонуний кучга эга бўлмаган маълумотнома асосида) алимент тўловчилардан маблағлар ундиришмоқда.
Куни кеча яна шу мазмунда арз қилган У. Маҳмудов судга ариза бергач, ҳали суд жараёни бўлиб ўтмасдан уйига суд ижрочилари келиб, 600 000 сўм маблағ талаб этишганликлари, акс ҳолда, Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 122-моддасига асосан қаматиб юборишлари билан таҳдид қилганликлари баён қилди. Фуқаро Б. Болабеков эса мактабда қоровул вазифасида ишлаб, бир нафар фарзанди алименти учун ҳар ойда ишхонаси ҳисобидан 60 000 сўм туман халқ банки ҳисоб-рақамига ўтказиб турса-да, уйига департамент ва суд ижрочилари келиб, пул ўтказиш билан эмас, нақд суммада тўлайсан, деб босим ўтказаётганидан шикоят қилди. (Негадир турмуши бузилган аёл эмас, айнан департамент ва суд ижрочиси?!)
8. Гулистон шаҳрининг маҳалла қисмида истиқомат қилувчи қирққа яқин фуқаро эса ичимлик суви муаммосидан бир неча йилдан бери азият чекишаётганликлари ҳақида гуруҳ бўлиб, мурожаат этишгач, (Гулистон шаҳар ҳокимлигидан натижа чиқмагач) вилоят ҳокими номига йўллаган мурожаатларимиз оқибатсиз ва жавобсиз қолдирилди.
9. Сирдарё тумани Бахт шаҳрида яшовчи 3 нафар вояга етмаган фарзандлар онаси Мавжуда Қаҳҳорова эса эри ногирон бўлиб қолгач, кичик тадбиркорлик билан шуғулланиб, Ховос туманининг Тожикистон билан чегарадош туманидан озиқ-овқат маҳсулотлари келтириб сотиб, оила тебратарди. 2009 йил ноябрь ойида эса уни Сирдараё туман ИИБга чақиришиб, у ерда фуқаро кийимида ўзини “МХХ ходимиман” деб танитиб, гўёки у Тожкикстон фойдасига жосуслик қилаётгани ҳақида айтиб, иқрор бўлиб ёзиб беришини талаб этган. Ҳақорат қилиб, уни бир куни ИИБ хонасида оч-наҳор қамаб қўйган ва сўнг М. Қаҳҳорова бу тазйиқлардан қўрқиб, эртаси куни Тожикистон Республикаси Зафаробод туманида яшовчи ота-онасиникига кетиб қолган. Ўша ердан “Эзгулик” жамиятига 11 варақдан иборат ариза жўнатгач, биз бу оила манфаатида тегишлилиги бўйича вилоят прокуратрасига мурожаат киритганимизга 3 ойдан ошмоқда. Лекин бирор бир жавоб ололмадик. (Албатта Сирдарё вилояти прокурори имзоси билан мурожаатимиз тегишлилиги бўйича МХХ органига жўнатилганлиги ҳақида хабарни истисно қилмаганда).
10. Вилоят фуқароларининг сўнгги мурожаатлари эса Гулистон шаҳрида ўтказилаётган диндор гуруҳлар устидан бўлаётган ёпиқ ва мавҳум суд жараёнлари, бюджетдан маош олувчи ХТБ ходимлари томонидан тушмоқда. Биринчи тоифадаги мурожаат бўйича ўтказилаётган суд жараёни ҳақида маълумот олишнинг имкони бўлмаяпти. Чунки суд ўтказилаётгн бино атрофи ҳуқуқ-тартибот ҳамда МХХ ходимлари томонидан қуршаб олинган, қаттиқ қўриқланмоқда. Судга ҳеч ким, ҳатто судланувчиларнинг яқинлари ҳам қўйилмаяпти.
Иккинчи мурожаатда эса ўқитувчилар 2009 йил декабрь ойи маошларини ҳам ололмаётганликларини, ҳатто маошлар ўзларининг розилигисиз 100 фоиз пластик карточкага ўтказиб юборилаётгани айтлади.
Яна бир эътиборли фактор эса асосан фуқаролар мурожаатлари билан шуғулланаётган “Эзгулик”чиларга интернет сайтлари орқали туҳмат ва бўҳтондан иборат провакацион мақолалар буюртма асосида чоп этилаётганлигидир. Айнан ушбу мақолалар “Эзгулик” жамияти ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, жамиятдан амалий кўмак олган фуқаролар номидан чиқарилмоқда. Биз мақола остида исми-шарифи кўрсатилган шахслар билан мулоқотда бўлганимизда улар бу чиқишлардан мутлақо бехабарлигини айтиб, ҳайратларини яширмаяпти. Бундан ташқари, бизнинг ташкилотимизга мурожаат қилишган фуқароларга тазйиқ ва босимлар кўрсатилиб, аксинча муаммоларни ҳал этиш ўрнига акс чоралар кўрилатгани кузатилмоқда.
Бу рўйхатларни узоқ давом эттириш мумкин, лекин яна бир жиҳатни алоҳида қайд этмоқ лозимки, республика раҳбари 2010 йил 27 январь куни янги сайланган Олий Мажлиснинг қўшма мажлиси ҳамда 2010 йил 29 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган мажлисида бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратди. “Олдимизга қўйилган мақсадларни амалга оширишда очиқ фуқаролик жамияти қуриш, ислоҳотларни жадаллаштириш ишларида нодавлат ташкилотлари ролини ошириш, улар билан ҳамкорликда фаолият юргизиш...”ни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Вилоят ҳокими ким? У давлат раҳбарининг минтақаларда тайинланган конституцион ваколатли вакили. Демак, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларни амалга оширувчи, Президент сиёстига оғишмай итоат этувчи расмий шахсдир. Бас, шундай экан, навбат амалий ҳаракатларга эмасми?.. Ҳеч бўлмаганда кўпчилик нодавлат жамиятлари қатори қонуний рўйхатдан ўтган ЎИҲ “Эзгулик” жамиятига фуқаролар манфаатида ўз вақтида жавоб йўллаш, нафақат жавоб йўллаш, балки муаммоларнинг амалий ҳал этилиши ҳам кифоя-ку!
Бунинг учун энг аввало фуқароларнинг Конституция билан белгилаб қўйилган сиёсий ҳуқуқларига монанд қабул қилинган “Фуқароларнинг муносабатлари ҳақида”ги Қонун (янги таҳрир: 2002 йил 13 декабрь №446-11), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январ кунги №12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги №88-сонли “Иш ҳақининг ўз вақтида тўланишига доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари - шу куннинг долзарб, ижроси таъминланиши шарт бўлган, ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларидир. Алалхусус, Президентнинг вакиллари у чиқарган фармон ва қарорлар бажарилишига маъсул кишилардир.
“Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлимига мурожаат қилган фуқаролар манфаатида ташкилот ўз ваколати доирасида мониторинг ишларини давом эттиради.
Исроил Ризаев,
ЎИҲ “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси,
“Бирлик” Партияси Сирдарё вилояти бўлими раиси