10 March 2010
02:13 -
“Карвон” бозори собиқ “катта”ларни ҳам ўз домига тортмоқда
Аввалги хабарларимизда пойтахтдаги йирик “Карвон” бозори маъмурияти устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини бошлаб юборгани ҳақида айтгандик. Айбланувчилар ўртасида йирик миллиардер, бозор Кузатув кенгаши раиси, корейс миллатига мансуб Дмитрий Ли ва бошқа бир қатор таниқли шахсларнинг борлигини айтгандик. Маълум бўлишича, уларнинг кўрсатмалари асосида терговларга Ўзбекситон Президентининг собиқ Давлат маслаҳатчиси, Ислом Каримнинг ўз вақтидаги ишонган тоғи Исмоил Жўрабеков ҳамда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Козим Тўлаганов ҳам чақирилмоқда.
Ўзбекистон телерадиокомпанияси Тошкент телеканалининг номини очиқлашни истамаган ходимига кўра, барча сўроқ ва суриштирув жараёнлари тасвирга олинмоқда. Тергов гуруҳи бозор маъмуриятининг кўрсатмаларига мувофиқ, бир қанча давлат амалдорларини ҳам сўроқларга жалб қилган. Жўрабеков ва Тўлагановлар ҳозирча гувоҳ тариқасида сўралмоқда экан.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги “Карвон” бозорида 47 миллард сўмлик камомад аниқланиб, 52 киши ҳибсга олинган. Яна 19 нафар шахсга нисбатан жиноий қилирув эълон қилинган.