10 March 2010
01:45 - “Ўзбексавдо” акциядорлик кмопанияси раҳбарияти жиноий жавобгарликка тортилган
Мамлакатдаги “Ўзбексавдо” акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси Зафар Файзиев ҳамда жамиятнинг бир неча раҳбар ходимлари талон-тарожлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб, жавобгарликка тортилган. Номини очиқламасликни сўраган компания ходимига кўра, маъмурият йирик миқдорда талон-тарожликда айбланиб, 11 кун аввал ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатларини Тошкент шаҳар прокуратураси олиб бормоқда, компаниянинг бир қанча бўлим ва шахобчаларида аудиторлик текширувлари ўтказилмоқда.

Компания маъмурияти билан боғланиб, масалага ойдинлик киритиш учун (+998 71 232 60 28) уринган мухбирларимизга “хўжайин (Зафар Омонович назарда тутилмоқда –“Ҳаракат”) хорижда хизмат сафарида...” деб айтишди.

Бу иш ва айбланувчиларнинг шахсига доир расмий маълумотлар йўқ. Зафар Файзиевнинг эса мамлакатдаги саноқли бойлар сафида экани гапирилади.