07 March 2010
06:48 -
Тюменда ўзбекистонлик сиёсий муҳожир Абдуллажон Исоқов озод қилинди
5 март куни Тюмендаги изолятордан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши хусусида Россия судларининг қарори бўлган Абдуллажон Исоқов озод қилинди, дейилади қароргоҳи Москвада жойлашган Инсон Ҳуқуқлари Институтининг Марказий Осиёлик қочқинларга ёрдам бериш программаси раҳабари Елена Рябинина тарафидан тарқатилган хабарда.
Абдуллажон Исоқов 1989 йилда Наманган вилоятини тарк этиб, Тюменга келиб жойлашган, Россия фуқароси бўлган, 1994 йилда ўзи Наманганга бориб, оиласини ҳам кўчириб олиб кетган экан.
1998 йили Ўзбекистонда унга қарши конституцион режимга таҳдид қилиш айбномаси билан жиноий иш очилган ва ўша пайтдан бери аввал Ички ишлар вазирлиги, 2003 йидан бери МХХ, Абдуллажон Исоқовни Ўзбекистонга экастрадиция қилишни талаб қилади.
Кейинчалик унинг Россия фуқаролиги бекор қилинган, 2008 йилда уни Ўзбекистонга қайтариб бериш учун Тюменда ҳибсга олишган. Аммо, Инсон Ҳуқуқлари Европа Суди экстрадиция қилиш қарорини тўхтатиб туришни лозим топган. Шу йил 16 февралда Тюмень суди Абдуллажон Исоқовнинг кассацион аризасини қондирган ва ниҳоят 5 мартда у озод қилинган. У энди Россия фуқаролгини тиклаш учун ҳаракат бошламоқчи.
Инсон Ҳуқуқлари Институтининг хабарида нима учун Ўзбекистон органлари Абдуллажон Исоқовни 12 йилдан бери изчиллик билан Ўзбекистонга қайтаришга ҳаракат қилдилар, Абдуллажон Исоқов ростдан ҳам Ўзбекистоннинг конституцион тузумига қарши фаолият олиб бордими ёки йўқми, уни нима сабабдан сиёсий муҳожир дейилаяпти каби саволлар муҳокама қилинмайди. Шулар сабабли, хабарни ўқиган одамда, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайдику, деган фикр пайдо бўлиши мумкин.