04 March 2010
19:23 -
Компютерлар асрининг чақалоқлари

Расмдаги ҳол сунъий ҳам кўриниши мумкин. Балки, ундаймасдир. Айниқса, бугун. Айнан расмдагидек бўлмаса ҳам, одамларнинг компютерга муккасидан кетганини кўрсатувчи мисоллар сон-саноқсиз.
Балки, бу жажжи чақалоқни бечора деб айтиш ҳам ўринсиздир. У мазза қилиб ухлаб ётибди. Онасининг бағрида бўлмаса ҳам, отасининг “ғамхўр” тиззасида.
Балки, кейинги авлодлариимзнинг келажаги шундайдир. Балки, ундаймасдир.
Нима бўлса ҳам, компютерларга кўникмасдан бошқа иложимиз йўқ.