04 March 2010
17:44 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Жарқурғондаги “Бермуд учбурчаги” да сақланаётган ака-ука талончилар ҳақида
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари раҳбарлари диққатига!
Жарқурғоннинг “Истиқлол” маҳалласида бўладиган гурунг гаштакларида ака-ука Бобомуродовларнинг “Зўр” лиги ҳақида гап-сўзлар кўп бўлаяпди, дейди ёшулулардан бири, ҳоҳламайроқ.
Хўш, бу гурунг-гаштакларда “Зўр”лар деб макталаётган ака-ука Бобомуродовлар кимлар ўзи?
Холисона айтсак ака-ука Бобомуродовлар ҳам сизу-биздек одамлар, шу маҳаллада яшашади. Бироқ, улар ўзларига ўғирликни, талончиликни, туҳмату-шантажни касб қилиб олганликлари учун ҳам бошқалардан кескин фарқ қилишади. Улар қишлоқда асосан криминал ишлар (гуруҳ бўлиб, давлат ёнилғи мойлаш материалларини четга чиқариш, ўзганинг мулкини талончилик йўли билан эгаллаб олиш ҳамда “шантаж”-туҳмат) билан шуғилланиб келишди. Ўтда куймас, сувда чўкмасга айланишган. Шунинг учун ҳам қишлоқдошларининг “назари” га тушиб, “Зўр” га айланишган...
Жарқурғонда ҳатто, вилоятда ҳам ака-укаларнинг қилган жиноятлари учун жазо қўлланилмайди, текширилмайди, жавобгарликка тортилмайди. Ҳохлаган ишини қилишади. Уларни ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди. Улар туҳмат уюштириб, ҳар қандай одамни жиноий жавобгарликка тортиш “куч” ига эга.
Шунга кўра Жарқурғонда туман ИИБ терговчилари Э.Холиқов, Э.Шерданов, Т.Жумаевалар, участка нозири Салимов Жўрабек, Жарқурғон Судмедэксперти, туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли тез ёрдам бўлими врачлари, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Р.Сапарова, Термиз марказий давлат ўрмон хўжалиги М.Мирзаев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Норбоев, Жиноят ишлари бўйича Қумқурғон, Жарқурғон, Бандихон туман суди (З.Шониёзов, О.Нормахматов, Қ.Тангиров) раислари жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди апелляция инстанцияси судлов хайъатлари ҳам ака-ука Бобомуродовларнинг туҳматини кўр-кўрона мақуллашдан бўлак иложини тополмадилар... Чунки, ака-ука Бобомуродовларнинг юқори турувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда “ўз” одамлари бор-да. Борлиги ҳақида ака-укалардан Ҳаким исмли қишлоқдошларидан бирига мактаниб шундай деган: “СНБ да, прокуратурада, “ўз” одамларимиз бор, бизни ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди. Биз ҳоҳлаган ишимизни қиламиз, биз шу қишлоқнинг бўрисимиз” деб ошкора мактаниб айтган. Мана сизга гапнинг пўст калласи!
Жарқурғонликлар ака-укаларнинг “ўз” одамларидан бири бўлган Алишер Бобомуродовни Жарқурғонга прокурор ёрдамчиси бўлиб келганидан кейин билишган. Гап-сўзларга қараганда нимагадир тез-тез алмашиб туманларда прокурор ёрдамчиси бўлиб ишловчи Алишер Бобомуродов ҳали университетда ўқиб юрган даврлардаёқ нуфузли идоралардан бирининг “ўз одами” га айланган экан... Шунинг учун ҳам вилоятда катта имконият “соҳиби” эмиш... Шу билан бир қаторда Алишер Бобомуродов ака-ука Бобомуродовларнинг қариндоши ҳам бўлади. “Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди дейди-халқимиз. Калаванинг учини шу ердан изланса ёмон бўлмас деган фикрдаман.
Сўзимнинг исботи учун ҳозирча (агар лозим топилса, хатда келтирилган барча важ ва эътирозлар ҳақида кейин баён қилинади) қуйидагиларни баён қиламан
1.Бобомуродов Хаким ўз ака-укалари билан фермер хўжалиги даласидан хўжаликга қарашли ҳар бир донаси (2008 йил баҳосида) 336 145 (Уч юз ўттиз олтти минг бир юз қирқ беш) сўм бўлган 22 дона СВ 105/3,5 маркали темир бетон (т-б) устунларни талончилик йўли билан эгаллаб олиб, шундан 6 дона темир битон устунни, ҳар бирини 50 000 сўмга , фуқаро Эргашев Неъматга сотиб юборганлигини фермер ўзи аниқлаб, фермер хўжаликнинг мулкини ўғрилардан олиб берилишини ҳамда қонуний чора кўрилишини сўраб 2007 йил 02 январ 02-сонли хат орқали Жарқурғон тумани ИИБ га (Кв №14) мурожаат қилган. Туман ИИБ “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонунига зид равишда мазкур аризага ҳозиргача жавоб бермаган. Ҳатто, кейинги аризаларга ҳам жавоб бермаган.
Ишга вилоят прокурори аралашган.Натижада туман ИИБ терговчиси Э.И.Шерданов “Бобомуродов Хакимнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмас” деб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилган қарорини ассосиз деб топиб, 2008 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси, 1-қисми билан (аслида 166-модда, 1-қисм қўлланилиши керак эди) орадан 1 йилу 8 ой ўтган бўлса-да жиноят иши қўзғатилишига эришилган.
Бунинг учун Сурхондарё вилоят прокуратурасидан миннадормиз дейди “Шохёр” фермер хўжалигининг ёшлигидан буён (1995 йилдан, 19 ёшда бўлган) ҳозиргача бошқариб келаётган бошлиғи Фаҳриддин Турабов.
Бироқ, ишга ғараз аралашади. Яъни, жиноят ишини олиб борган навбатдаги терговчи Э.Холиқов ҳам, талончи Бобомуродов Хакимнинг жиноятини енгиллаштириш учун қасддан ўғирлаган 20 дона т-б устунлардан (шу жойда жами 22 дона т-б устун бўлган) 14 донасини ишда кўрсатмасдан фермернинг ўзи аниқлаган (тушунтириш хати олган) 6 дона т-б устунлар юзасидан 6 ой мобайнида тергов ҳаракатини олиб бориб, юқори турувчи прокурор аралашганлиги учун ҳам иш судга оширилган, агар юқори турувчи прокурор аралашмаса иш судга оширилмас эди, албатта.
Шундан кейин 14 дона т-б устунни топиб берилишини сўраб фермер қайта равишда шикоятлар қилган.
Ишга яна юқори турувчи прокурор аралашиб, 14 дона т-б устун юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми,1-банди билан 2009 йил 6 июн куни жиноят иши қўзғатган.
Бу галги, жиноят ишини яна терговчи Э.Шердонов олиб борган.Ва яна “Жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилиши лозим бўлган шахс аниқланмади” деб (гарчи ўғри аниқ бўлсада) Ўзбекистон Республикасининг ЖПК 364-моддаси, 1-қисми,1-бандига асосан қўзғатилган жиноят ишини ҳаракатдан тўҳтатиб 2009 йил 27 июл куни қарор чиқарган. Сарсон-саргордонликни қаранг, ишга яна юқори турувчи прокурор шикоят асосида аралашиб, терговчи Э.Шерданов томонидан қабул қилинган мазкур қарорни шошма-шошарлик билан қабул қилинганлигини аниқлаб, тергов ҳаракатлари қайта тиклаб, кўшимча тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун туман ИИБ га юборилган. Ишни олиб бориш терговчи Н.Т.Жумаевага юклатган. Ёш терговчи Н.Т.Жумаева ҳам кўп бош қотирмасдан ўзидан олдин кўрган терговчилар Э.Шерданов ва Э.Холиқовлар келтирган важни айнан ўзини такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 364-моддаси, 1-қисми, 1-бандидан билан 2009 йил 30 ноябр куни тергов ҳаракатларини тўҳтатиш тўғрисида ноқонуний тарзда қарор чиқарган.
Ўзбекистон Республикаси Кониститутциясининг 53-моддасида “Хусусий мулк, бошқа мулк шакллари каби дахилсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин” дейилганлигини била туриб, фермер хўжалигининг жами қиймати 6 358 328 (олти милион уч юз эллик саккиз минг уч юз йигрма саккиз минг) сўмлик мулкини ака-ука Бобомуродовлар қачон, қандай техника воситасида, қайси ерга олиб бориб сотганлигини тасдиқловчи асосли ҳужжатлар ишда мавжуд бўлса-да “қарор ўрганиб чиқилганда қарорнинг бекор қилишга асос топилмади, жавобдан норози бўлсангиз юқори турувчи прокурорга мурожаат қилинг” деб Жарқурғон туман прокурори вазифасини бажарувчи прокурор Ж.Козимов 2010 йил 16 январдаги 16-8/10 сонли жавоб хатига “бемалол” имзо қўйган.Тамом! Вассалом!
Шу билан қанча сарсон-саргардонликлар, асаб бузилишлар эвазига бевосита юқори турувчи прокурорнинг 3 марта аралашуви билан қўзғатилган мазкур жиноят иши ҳам ҳаракатдан тўҳтатилган. Демак, бу гал юқори турувчи прокурорнинг ҳам иложи кечмаганга ўҳшайди...
2.Содир этган жиноятларига жазо берилмаслигини олдиндан билган ака-укалар 2009 йилнинг май ойида фермер хўжалигининг даласида қолган 2 дона т,б устунларни ва қиймати 980 000 (тўққиз юз саксон минг) сўм бўлган металл қувурини ҳам қасдма-қасдига ўғирлашади.Фермер ўз вақтида қандай техника воситасида ўғирлаб, қайси ерга олиб борганлигини асослаб туман ИИБ га, Ички ишлар бошқармасига, Ички ишлар Вазирлигига, туман, вилоят ва Республика прокурорлари номига ёзма тарзда мурожаатлар қилинган. Аризалар юқори турувчи идораларда назоратга олиниб, текшириш натижаси ҳақида ариза муаллифига хабар қилинсин дейилган бўлса-да туман ИИБ аризага ҳозиргача жавоб бермасдан ўғриларни химоя қилиб келмоқда.
3.Прокурор Ж.Козимовни шахсий машинасида 2009 йил 27 январда Бобомуродовлар ўзлари ишда жавобгар бўлсада Жарқурғон туман судига миндириб келиб судя билан гаплаштириб, судни ўзларига қулай бўлган вақтга 2009 йил 29-январга қолдиришган. Навбатдаги судга қатнашган прокурор Нурматов Норқувват суддан кейин залда одамларнинг олдида Бобомуродовлар билан “ака-укалардек” қўл ташлашиб, бир-бирларини табриклашиб, ўзининг зўрлигини яна бир бор намоён қилган. “Эгасини ҳурмат қилсанг, итига суяк ташла” дегани шу бўлса керак-да!
4.“Жарқурғон сувоқова”” МЧЖ раиси Паёнов Дилмурод, Сурхон хўжалигида яшовчи Воҳид, Ашур исмли шахслар билан ўзаро тил бириктириб, корхонага қарашли 2,5 минг п/м магистрал металл ичимлик суви қувурини ноқонуний тарзда сотиб юборганлиги ҳақида тумандаги тегишли мутахассислар томонидан туман прокурорига, туман МХХ бўлимига 2009 йил 13 июл куни расмий хат киритилган. Ака-ука Бобомуродовларнинг юқоридаги “ўз” одами орқали иш бости-бости қилинган, хатга эса халигача жавоб берилгани йўқ. Жиноят жазосиз қолдирилган.
Шундан кейин ҳам “қаҳрамон” ларимизнинг “қудрати”га ишонмай бўладими?
Юқоридаги армонлардан, азоблардан, ҳуқуқсизлигу-адолатсизликлардан иборат бўлган ҳолатларни таҳлил қилган ҳар қандай одам ёшидан, маълумотидан, вазифасидан, ваколатидан қатъий назар озгина бўлсада ақлу-фаросатга эга бўлса, ўтда куймас, сувда чўкмасларга айлантирилган “қахрамонлар”имизнинг ўзларининг иборалари билан айтсак салохиятли идораларда “ўз” одамлари борлигига шубҳа қилмайди десам хато қилмаган бўламан.
Хўш, шундай экан ҳам дейлик. Бу ҳолда ўша “ўз” одами (албатта аниқланишига ишонаман) ўзларига ўғриликни, талончиликни, “шантаж” тухматларни” касб қилиб олган, “зўр” ларни тарафини олиб, уларнинг жиноятларини яшириб, “семиртириб” шу билан бир қаторда фермер хўжалиги раҳбари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида, бўзчининг мокисидек қатнатиб қўйиб, сарсон-саргардон қилишдан қандай манфаат кўрмоқчи? Ёки фермерга қасддан азоб беришми бу! Нима бу!
Республикамизда барча фермерлар Ҳурматли Президентимизнинг ҳимояларида эканлигини, ҳуқукий демократик жамиятда яшаётганлигимизни, агар кимда ким унитар экан, унинг холига албатта маймунлар йиғлаши муқарар!
“Шохёр” фермер хўжалигининг ва бошқаларнинг мулкини ўғирлаган, ўтда куймас, сувда чўкмасга айланган ака-ука Бобомуродовларнинг жиноятларига Жарқурғонда ким қачон чора кўради?
Ака-ука Бобомуродовларни ноқонуний тарзда ҳимоя қилиб “Бермуд учбурчаги” да авайлаб сақлаб келиб, фермер хўжалигининг ҳақ-ҳуқуқини паймол қилиб келаётган “зўр” лар кимлар эканлиги аниқланиб, фермер хўжалигига амалий ёрдам кўрсатилиши лозим.
Мақсадимиз, адолатни қарор топтириш, бировни нохақ айблашдан йироқмиз. Жиноятга жазо муқарар! Фермер хўжалигининг ҳуқуқларини тикланишида яқиндан муносабат билдиришларингизни сўраймиз.
Т.Абдуназаров
ҳуқуқшунос