26 February 2010
03:22 - Журналистлар Пскентдаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган Ғанихон Маматхонов билан учрашди
Бугун Тошкент вилояти Пскент туманидаги манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакили Ғанихон Маматхоновнинг ҳолидан хабар олиш, уни зиёрат қилиш учун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси, журналист Абдураҳмон Ташанов ҳамда мустақил журналист Ҳусниддин Қутбиддиновлар бу ерга келишди. Учрашув чоғида Ғанихон Маматхонов ўзини тетик ҳис этаётгани, муассаса шароитининг бирмунча яхши эканини айтди. Журналистлар унинг озодлиги учун кураш бораётгани, яқин ойларда хушхабардан умидворлигини айтиб, хайрлашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ғанихон Маматхонов жиноят ишлари бўйича Охунбобоев туман суди (судья Нуриддин Қодиров) ҳукми билан фирибгарлик ва пора беришга уринишда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Шу йилнинг 13 январида жиноят иши Фарғона вилояти судининг апеллация босқичида кўрилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.