25 February 2010
22:31 - Виктор Янукович қасамёд қилди ва Украина президенти курсисига ўтирди
Виктор Янукович қасамёд қилди ва Украина президенти курсисига ўтирди

Аввалдан режалаштирилганидек, бугун Киевда президентликка сайланган Януковочнинг инаугурацияси, яъни давлат раҳбари лавозимига тантанали равишда кечиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳамма нарса эрталаб Киев-Печерск черковидаги ибодатдан бошланди. Бу ерда Янукович Москва ва Бутун Русия партиархи Кирилл ва унга бўйсунадиган Киев ва Бутун Украина митрополити Владимирларнинг дуосини олди. Шу билан Москва ва Бутун Русия партиархатидан ўзини мустақил деб элон қилган Украина диний жамоасини тан олмаслигини билдирди

Сўнгра Олий Радада янги сайланган президент қасамёд қилди ва президентлик рамзи ҳамда гувоҳномасини Олий Рада спикери қўлидан олди.

Тантанали маросимлар Президент саройи олдида саф тортган аскарлар олдидан ўтиш ва Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Иван Свиданинг рапортини олиш билан битди. Президент қароргоҳига кирган Янукович собиқ президент Виктор Юшченко билан суҳбатлашди ва таъбир жоиз бўлса, президент лавозимни ундан олди.

Сиёсий нуқтаи назардан асосий босқич Олий Рададаги қасамёд маросими эди. Унда дунёнинг тўрт тарафидан 100 дан ортиқ мамлакат вакили, жумладан, 10 давлат раҳбари ва бир қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Аммо, жорийдаги президент Виктор Юшченко, Украинанинг биринчи президенти Леонид Краувчук, жорийдаги Бош вазир Юлия Тимошенко ва зарғалдоқчиларнинг асосини ташкил этувчи Юшченконинг “Бизнинг Украина-Халқ Мудофааси” блокининг кўпчилик аъзолари ва Тимошенконинг БЮТ блокининг ҳамма аъзолари инаугурацияга қатнашмади. Демак, зарғалдоқчилар билан руспараст Янукович ўртасидаги зиддият ва ўзаро кураш давом этади.

Янги президент Виктор Янукович дарҳол биринчи қарор ва баёнотларининг эълон қилди. Маслан, у Европарламент лидери Ежи Бузекни алоҳида қабул қилди ва келаётган ҳафта Брюсселга ташриф буюришини билдирди. Президент котибияти номли тузумни йўқ қилиб, ўрнига Президент Маъмуриятини тузди, унинг раиси қилиб Сергей Левочкинни тайинлади.

Тушдан кейин Янукович чет эллик маҳмонлар учун қабул маросими уюштирди.