25 February 2010
14:14 -
“Карвон” бозори тафтишида ҳибсга олинганлар сони 54 нафарга етди
Аввалги хабарларимизда “Карвон” бозори маъмурияти устидан йирик миқдордаги талон-тарожлик ва савдо хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангани ҳақида хабар қилгандик. Бозор бошқаруви маъмурияти ҳамда хусусий тадбиркорларнинг 15 нафари жавобгарликка тортилиб, уларнинг уч нафари ҳибсга олинганини билдиргандик. Дастлабки маълумотларга кўра, келтирилган зарар миқдори 35 миллиард сўм (17 миллон АҚШ доллари)га етганини таъкидлагандик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси олиб бораётган тафтишлар натижасида бугунга келиб ҳибсга олинганлар сони 54 нафарга етди. Яна 19 кишига қидирув эълон қилинган. Келтирилган, солиқдан яширилган даромадлар миқдори эса 60 миллиард сўмдан ошиб кетди. Бозордаги хусусий дўконларнинг кўпчилиги сарой аъёнлари, ҳокимят тизимидаги амалдорларники бўлиб чиқмоқда. Бозордаги тафтиш туфайли 40 фоизга яқин дўконлар ишламай турибди, кўпчиликнинг ҳаловати бузилган.