25 February 2010
13:52 - Бекободда миршаблар героинфурушни қўлга туширди
Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги матубот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, миршаблар мамлакатимизнинг Тожикистон билан чегарадош Бекобод туманида 1 килограмм героин ҳамда 100 грам опиум олиб ўтаётган ака-сингил нарко-ташмачиларни қўлга олишибди. Энди махсус операция уюштирилиб, жиноятчиларинг қолган қисми ҳам фош этилармиш. Ака-сингил ташмачиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, сўроқлар бошлаб юборилган.