24 February 2010
03:47 -
Ноҳукумат Ташкилотлари Ассоциацияси раҳбари Руфат Сарбаев жиноий жавобгарликка тортилди
Бундан бир муддат муқаддам Ўзбекистон Ноҳукумат-нотижорат Ташкилотлари Ассоциацияси раҳбари Руфат Сарбаев ҳамда унинг ўринбосарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-, 205- ва 207-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, ишнинг судга оширилгани айтилади. Ҳукуматнинг ноғорасига ўйнаши, халқаро ҳамжамиятнинг кўзини бўяш ва мамлакатдаги аҳвол борасида жамоатчиликни чалғитиш билан ном чиқарган бу шоввозлар орасида, афсуски, таниқли адвокат, Тошкент шаҳар Адвокатлар ҳайъатининг собиқ раиси Гулнора Ишанханова ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Тошпўлат Саидов ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-, 205-моддалари билан жавобгарликка тортилиб, тергов ва сўроқларга жалб қилинганди. Тўғрироғи, уларнинг режимга садоқати шу тариқа мукофотланганди.