24 February 2010
03:17 -
Таълим муассаларида тафтиш: мақсад ҳаммаёқни МХХлаштириш
Ҳозирда мамлакатнинг бир қанча олий ўқув юртлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибидаги институтлар, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ялпи молиявий-таҳлилий текширувлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаи Президенти девони назорат-тафтиш бошқармаси, МХХ, Бош прокуратура, Солиқ қўмитаси ходимларидан иборат комиссияларнинг тафтишлари туфайли бир қанча раҳбарларга нисбатан маъмурий ёки жиноий ишлар қўзғатилган. Мазкур жараён бошида Ўзбекистон Президентининг ташкилий кадрлар масаласи бўйича Давлат маслаҳатчиси Ихтиёр Абдуллаевнинг тургани айтилмоқда. Агар шундай бўлса, табиий, у президентнинг буйруғини бажармоқда, холос.
Ўзбекистон Фанлар Академияси ходимининг айтишича, барча муҳим аҳамиятга эга бўлган стратегик илмий муассасаларга бундан буён Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Кенгашида фаолият олиб борган ёки хуфя хизматларда ишлаган ўқитувчи-профессорлар раҳбар этиб тайинланади. Ҳозирда давлатнинг барча бошқарув органлари ана шундай типдаги раҳбарлар билан таъминланган, бироқ ўқув муассасаларида бу борада “камчилик” бор эди, у ҳам бартараф қилинади.